<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

05-05-2015 19:31 Navoiy shahri, Yangiliklar, Hokim qarorlari  

"Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, 4-сон, 158-модда) "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-модда) Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нарҳлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 42-43-сон, 364-модда) билан тасдиқланган Низом асосида Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2015 йил 7 апрелдаги 5-22/3620-сонли мурожаати, вилоят Молия бошқармасининг 2015 йил 20 апрелдаги 01-02-02-257вх-сонли хулосасини инобатга олиб,



ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 1 майдаги "Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган каттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тарифларига ўзгартириш киритиш, шунингдек аҳоли жонбошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар жамланиш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-69-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вилоят ҳокимининг ушбу қарори билан:

- Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари 1-иловага;

- Зарафшон шаҳар ва Учқудуқ туманида истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ҳамда олиб кетиш тарифлари 2-иловага;

- Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Зарафшон шаҳар ва Учқудуқ тумани аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ хамда суюқ чиқиндиларни жамланиш меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлаш ҳамда 2015 йил 15 майдан жорий этилиши инобатга олинсин.

3. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси тизимидаги уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари ҳамда шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси (А.Хомидов) аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.

4. Мазкур қарор "Навоий Пресс” газетасига эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши мунособати билан шаҳар ҳокимининг 2013 йил 5 декабрдаги Қ-774/12-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

6. Ушбу карорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Л.Облақулов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

 

Навоий шаҳар ҳокими                                                Н.Ахатов





Қ-217/05
05.05.2015

 

 



Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!