JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » "ТОЗА ҲАВО" ОЙЛИГИ ЯКУНЛАНДИ

"ТОЗА ҲАВО" ОЙЛИГИ ЯКУНЛАНДИ

20-05-2015 18:33 Navoiy shahri
Республикамиз миқёсида ҳар йили икки босқичда ўтказилиб келинаётган "Тоза ҳаво” ойлигининг биринчи босқичи якунланди. Бу тадбир вилоятимизда жорий йилнинг 15 апрелидан 15 майига қадар давом этди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад атмосфера ҳавосининг автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли чиқиндилар билан ифлосланишини камайтириш ва уларнинг зарарлилик даражасини текшириш бўйича давлат назоратини кучайтириш ҳамда автомобилларга ёқилғи қўйиш, техник хизмат кўрсатиш шохобчаларида, автокорхоналарда, автомобиль йўлларида атроф муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилишдан иборат. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг жорий йил 23 мартдаги кўрсатмасига, вилоят ҳокимининг 2015 йил 14 апрелдаги фармойишига асосан вилоятимиз бўйича бу тадбирни ўтказиш юзасидан чора-тадбирлар режаси тузилиб, иш шу асосда ташкил этилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган ташкилий қўмита томонидан тадбирнинг бориши қатъий назоратга олинди. Республика қўмитасининг кўрсатмасига кўра вилоятимиздаги 3 та йўл патруль хизмати постлари орқали 9500 та, 2 та кўчма экологик постлар орқали эса 500 та автомашиналар кўрикдан ўтказилиши режалаштирилган эди. Навоий шаҳри ҳудудидаги "Қарнаб” блокпостида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан биргаликда тадбирнинг биринчи босқичи ўтказилди. Тадбир давомида автотранспорт эгалари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда аҳоли ўртасида 30 дан ортиқ тушунтириш, тарғибот тадбирлари олиб борилди. Мазкур постда газоанализатор, автотест асбоблари ёрдамида автомобиллардан чиқадиган зарарли чиқинди газларни ва тутун, шовқин даражасини камайтириш мақсадида шаҳар ҳудудидан ўтувчи ва шаҳарга қатновчи 564 та автомашиналар текширилди. Унинг натижалари бўйича хулоса қиладиган бўлсак, вилоятимиз ҳудудида қатновчи аксарият автомашиналар бугунги кунда газда ишлаётгани сабабли чиқаётган зарарли чиқиндилар миқдори кескин камайганлигини кўриш мумкин. Мутахассислар фикрича, атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ва экологик мувозанатнинг бузилишида саноат корхоналари билан бирга транспорт воситаларининг "ҳиссаси” ҳам ортиб бормоқда. Энг ачинарлиси, автомобиллардан чиқаётган тутун таркибидаги зарарли газлар нафақат атмосфера ҳавосини бузади, балки инсон соғлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис юртимизда транспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли газлар миқдорини камайтириш, автомашиналарни экологик тоза ёнилғи билан ишлашга ўтказиш борасида қатор саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. "Тоза ҳаво” ойлиги тадбири ҳам шулар жумласидандир. Албатта, тадбир ўтгандан кейин жойлардаги табиатни муҳофаза қилиш инспекцияларининг иши тўхтаб қолмасдан, бу жараён босқичма-босқич ҳамкор ташкилотлар билан ўрганилиб борилади. Чунки тадбирнинг иккинчи босқичи 10 августдан 10 сентябргача ўтказилиши режалаштирилган. Бугунги кунда табиат билан жамият ўртасидаги мувозанатни бир маромда сақлаш мақсадида аҳоли ўртасида кенг миқёсда олиб борилаётган тарғибот ва тушунтириш ишларининг натижадорлиги ва самарадорлигига эришиш лозим бўлади.

Алижон ЖАЛИЛОВ, Навоий шаҳар табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!