JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ЁШЛИК ВА СПОРТ БАЙРАМИ

28-05-2015 20:38 Navoiy shahri, Yangiliklar
"Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг Навоий вилояти финал босқичи кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ёшлик ва спорт байрами шаҳар ва туманлардаги умумтаълим мактабларидан беш мингдан зиёд ўқувчини жамлади. Ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида спортни янада оммалаштириш, уларни ўзлари қизиққан машғулотларга йўналтириш, жисмоний чиниқтиришда "Умид ниҳоллари” спорт мусобақаси муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди "Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Навоий вилояти Кенгаши раиси ўринбосари Шаҳло Нарзиева. Вилоятимиздаги замонавий спорт иншоотларида ёшлар учун барча шароит яратилган. Нафақат вилоят маркази ва шаҳарларда, балки олис қишлоқ ва маҳаллаларда ҳам ёшлар ўзлари қизиққан спорт тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Мусобақанинг саралаш босқичларида ўғил-қизлар спортнинг 17 тури бўйича ўзаро баҳслашди. Президентимизнинг болалар спортига қаратаётган алоҳида эътибори туфайли биз, ёшларга кенг имкониятлар яратилмоқда, – дейди Конимех туманидаги 8-болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиси Нуржан Сериков. Спортга меҳр қўйиб, улкан муваффақиятларга эришдим. Хусусан, 2014 йилда бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сафига қабул қилиндим. Эндиликда халқаро мусобақаларда Ватанимиз байроғини баланд кўтаришга астойдил ҳаракат қиламан. 2003-2014 йилларда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятда 82 спорт иншооти қуриб фойдаланишга топширилди. Ушбу объектларнинг аксарияти умумтаълим мактаблари қошида барпо этилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ўқувчиларнинг спорт билан шуғулланиши учун яратилган бундай имконият уларнинг ҳар томонлама соғлом улғайишига хизмат қилаётир. Замонавий спорт масканларининг 120 турдаги спорт анжомлари билан жиҳозлангани ёшларимиз учун юксак ғамхўрлик намунасидир. Бундай мажмуаларнинг 71 таси қишлоқларда қад ростлагани истеъдодли ёшларни кашф этишда муҳим омил бўлаётир. Тўгарак ва спорт мактабларида 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида спорт билан шуғулланаётганлар сони 55 мингдан ошди. "Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг финал босқичида Навоий шаҳри жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни Хатирчи тумани ва Зарафшон шаҳри жамоалари қўлга киритди. Навоий вилояти ҳокими Э. Турдимов ғолиб жамоага Президентимиз совғаси – "Дамас” автомашинасини топширди. "Умид ниҳоллари” спорт ўйинларида яхши натижаларга эришган барча ёшлар муносиб тақдирланди. Ёшлик ва спорт байрами санъаткорларнинг катта концерти билан якунланди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!