JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ОЗОД ЮРТНИНГ БАХТИЁР БОЛАЛАРИ

ОЗОД ЮРТНИНГ БАХТИЁР БОЛАЛАРИ

29-05-2015 21:44 Navoiy shahri
Кечки пайт ҳамкасб дўстим билан шаҳар маданият ва истироҳат боғида сайр қилардик. Бу ерга ака-опалари, ота-онаси ёки бобо-бувилари етагида келган бир-биридан ширин жажжи ўғил-қизларнинг шўх-шодон кулгулари эътиборимизни тортди. Улар боғдаги турфа аттракционлар хизматидан фойдаланишар, бундан хурсандликлари вужудига сиғмаётганлиги севинчдан порлаётган юз-кўзларида акс этиб турарди. Эрта-индиндан бошлаб боғдаги "Аквапарк”дан ўрин олган сув аттракционлари ҳам болаларимизга олам-олам қувонч бахш этишини ўйлаб сайрда давом этарканмиз, боғнинг шарқий-жанубий ҳудудидаги ям-яшил сунъий қопламали футбол майдончалари тарафдан таралаётган фарзандларимиз қийқириқлари бизни ўша томон чорлади. Улар майдон атрофидаги узун ўриндиқларни тўлдирган, майдонда тўп сураётган, спорт либослари ярашиб тушган тенгдошларини қўллаб-қувватлашаётган, чамаси 10-12 ёшлардаги футбол мухлислари экан. Болажонларнинг чинакамига болалик гаштини суриб, ўйнаб-кулиб вояга етишлари учун боғда яратилган шарт-шароитлар, қулайликларга боқиб, ҳайратга тушаман. Хаёлимдан беихтиёр бугунги Ўзбекистон фарзандлари дунёдаги энг бахтиёр болалар, деган фикр кечади ва аслида ҳам шундай эканлигига иймон келтираман. Бундай қувончли ҳолат, манзара мамлакатимиз мустақиллигигача бўлган даврда болалар-ку болалар, ҳатто катта ёшдагиларнинг ҳам етти ухлаб тушига кирмасди, – дейман ҳамроҳимга қарата. Демак, мўъжиза содир этилибди-да, – дейди бунга жавобан у.– Ҳа, мустақилликдан кейинги тарихан жуда қисқа даврда мамлакатимизда мўъжизалардан-да аъло бунёдкорликлар амалга оширилди. Айниқса, келажагимиз эгалари ҳисобланган болаларимиз учун, – дедим-у, хаёл оламининг тезкор отида ўзимизнинг болалигимиз кечган йилларга бир зум саёҳат қилдим. У даврларда мактаблар, айниқса, қишлоқ мактабларининг аксарияти мослаштирилган бинолар, кўпинча авария ҳолатидаги пастқам, зах босган, нимқоронғу хоналарда жойлашганди. Бугун бутун мамлакатимиз шаҳар ва қишлоқларида фарзандларимиз учун бунёд этилган минглаб энг замонавий таълим воситалари ва анжомлари билан таъминланган бир-биридан гўзал ва кўркам, баланд-баҳаво, кенг ва ёруғ мактаблар, академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари биноларини айтмайсизми, – деб қолди худди фикримни уққандек, хаёлимни бўлиб ҳамроҳим. Улар бутун дунёни ҳайратга солаяпти. Уларда Ватанимизнинг порлоқ келажаги бунёдкорлари камолга етмоқда. Ўғил-қизларимизнинг мактабдан ташқари таълим-тарбияси, ҳар жиҳатдан баркамол шахслар сифатида улғайишлари йўлида мамлакатимизда амалга оширилган ва оширилаётган ишларнинг саноғига етиш қийин, – дейман унинг сўзларини қувватлаб. Диёримизнинг шаҳар ва туман марказларини-ку қўяверинг, ҳатто энг олис қишлоқларида ҳам барпо этилаётган, спортнинг ўнлаб турлари билан шуғулланиш имкониятига эга болалар спорт мажмуалари, мусиқа ва санъат мактаблари, болалар ижодиёти марказларида минг-минглаб ёш истеъдод эгалари ўз иқтидор ва қобилиятларини ривожлантиришаяпти. Буларнинг барчаси кутилган натижаларни бераяпти. Ўзбекистон болалари бугунги кунда дунёдаги энг ривожланган давлатлардаги тенгдошларидан ўзса-ўзишини, аммо кам эмаслигини бутун оламга намоён этмоқда. Халқаро фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, ёш мусиқачи ва санъаткорларнинг нуфузли халқаро танловларида энг юксак чўққиларни забт этишаяпти. Халқимиз азалдан болажон бўлган, сўзларимни давом эттирди шеригим. Буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг фарзанд ва набираларига чексиз меҳри, тарбиясига жиддий эътибори мисолида ҳам бунга ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бунинг ҳосиласини эса биргина Мирзо Улуғбек даҳосида бутун башарият кўриб-билиб турибди. Ҳа, истиқлол шарофати туфайли миллий қадриятларимиз, жумладан, болажонлигимиз ҳам яна дунёга бўй кўрсатмоқда. Бунда давлатимиз раҳбарининг болаларга чексиз меҳри ҳам ўз ифодасини топмоқда. Айтинг-чи, дунёдаги қайси давлатнинг олий раҳбари "Мамлакатнинг барча ўғил-қизлари менинг фарзандларим” дея олган? Бу самимий, инсоний сўзларни Президентимиз қайта-қайта такрорлаганлигига бутун Ўзбекистонимиз аҳли гувоҳ ва бунинг учун Юртбошисидан чексиз миннатдор. Чунки қайси ота-она ёки бобо ўз дилбандини яхши кўрмайди, унинг шодлиги, орзу-умидларининг рўёби учун ҳаётини бахшида этмайди? Шу жиҳатдан олганда ҳам Ўзбекнинг бугунги боласи дунёдаги энг бахтиёр боладир.
Олим ХЎЖАЕВ.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!