JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ОНА ТАБИАТНИ ЭЪЗОЗЛАЙЛИК

ОНА ТАБИАТНИ ЭЪЗОЗЛАЙЛИК

08-06-2015 12:10 Navoiy shahri, Yangiliklar
5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан шаҳримизнинг "Амфитеатр” майдонида "Экофестиваль – 2015” тадбири бўлиб ўтди. Навоий вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий вилоят ҳудудий бўлинмаси, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган фестиваль ҳақиқий табиат байрамига айланиб кетди. Дастлаб фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг бу ерга вилоятимиз шаҳар ва туманларидан келган ташкилот ва корхона ходимлари, таълим муассасалари, Навоий давлат педагогика институти ва Кончилик институти жамоалари, хусусий тадбиркор ва фермер хўжаликлари ўзларининг ранг-баранг гуллари ва қушлари, атроф-муҳит муҳофазасига оид, вилоятимиз экотуристик салоҳиятини, туризм инфратузилмасини ривожлантиришни акс эттирувчи кўргазмалари, китоб, брошюра, плакат ва чизган расмларини намойиш этишди. – Мен фестивалга ўзим ясаган "Ўзбегим” савдо мажмуасининг макетини олиб келдим, – дейди Навоий шаҳридаги 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Абдураҳмон Каримов. – Бу макет архитектура ва қурилиш соҳаси учун жуда қўл келади. У ҳам замонавий архитектура, ҳам атроф-муҳит муҳофазаси талабларига мос тарзда ясалган. Иншоот атрофини кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахтларни экишга ҳам кўп жой ажратилган. Макетни ясашда мен ана шу жиҳатларга асосий эътибор қаратганман. Шунинг учун бу ижодий ишим фестивалда юқори баҳоланиб, диплом билан тақдирландим. Экологик тоза маҳсулотларни ишлаб чиқариш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва ишлаб чиқаришда экологик тоза технологиялардан фойдаланиш йирик корхоналар олдида турган асосий вазифалардан биридир. Бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва амалиётга кенг жорий этиш борасидаги ютуқларни акс эттирувчи расм, плакат, брошюралар ҳам фестиваль қатнашчиларида катта қизиқиш уйғотди. Тадбирда Навоий шаҳри билан бир қаторда Нурота, Кармана ва Хатирчидан келиб қатнашган ташкилот ва жамоалар ҳам фаол иштирок этишди. Ижро этилган куй-қўшиқлар, спортчи ёшларнинг чиқишлари барчанинг қалбига байрамона кўтаринки кайфият улашди. Фестивалнинг энг фаол қатнашчилари вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!