JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » РАВОН ЙЎЛЛАР, КЎРКАМ КЎЧАЛАР

РАВОН ЙЎЛЛАР, КЎРКАМ КЎЧАЛАР

18-06-2015 17:46 Navoiy shahri
Мустақиллик йилларида Навоий шаҳри республикамизнинг энг кўркам ва ораста, гўзал шаҳарларидан бирига айланди. Она шаҳримизнинг кенг ва равон кўчалари, сўлим табиат бағридаги маданият ва истироҳат боғи, бир-биридан ҳашамдор кўп қаватли уйлари бу ерга келган ҳар бир кишида ўзгача ҳавас уйғотиши табиий. Кейинги йилларда шаҳарнинг транспорт инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолига қулайлик яратиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида шаҳарнинг умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини замон талаблари даражасида таъмирлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Ғалаба шоҳ кўчасининг 3,4 километр масофадаги автомобиль йўлини мукаммал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Йўлнинг Марказий банк вилоят бошқармаси биносидан Алишер Навоий номли вилоят жоме масжидигача бўлган ушбу қисмидаги бунёдкорлик ишлари "Навоий КХСИТФК” корхонаси қурувчилари томонидан амалга оширилаяпти. Таъмирлаш ишларига 100 нафардан зиёд ишчи ва 20 дан зиёд техника воситалари жалб этилган, – дейди корхона иш бошқарувчиси Улуғбек Раҳматов. Йўлнинг қатнов қисми энига 18 метрга етказилади. Йўл ўртасига металл панжаралар, замонавий тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади. Шунингдек, белгиланган жойларга замонавий светодиодли светофорлар ҳам ўрнатилиши кўзда тутилаяпти. Йўлнинг икки ён томони эса кўкаламзорлаштирилиб, гул ва дарахтлар экилади. Унинг Амир Темур кўчаси чорраҳасидан Толстой кўчасигача бўлган йўл четида пиёдалар учун алоҳида йўлак қурамиз. Буларнинг барчаси пиёдалар ва автомашиналар ҳаракатланиши учун қўшимча қулайлик туғдиради. Бу ерда эрталабдан қуёш нурларини беаёв сочиб, кун исиб кетган бўлишига қарамай, корхона ишчилари бунёдкорлик ишларига сидқидилдан киришган. Қизғин иш жараёнларини кузатар эканмиз, жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилаётган йўлсозлардан бирини суҳбатга тортдик. Мустақиллик шарофати билан олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида шаҳар ва қишлоқларимиз таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди, – дейди йўл устаси Аваз Раҳимов. "Йўл қурган етар муродга” дейди халқимиз. Ўйлайманки, бугунги саъй-ҳаракатларимиз ҳам шаҳримиз аҳолисининг айни дилидаги орзуларнинг ижобатидир. Олис манзилларга туташиб кетган йўлни кузатар экансиз, унинг икки ёнида бунёд этилаётган замонавий аҳоли турар жойлари, таълим муассасаси ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари ҳам эътиборингизни тортади. Уларнинг барчаси замонавий шаҳарсозлик талаблари асосида қад ростлаётгани шаҳримизга ўзгача кўркамлик бахш этмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!