JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » РАДИОЭШИТТИРИШЛАРДА ДАВР НАФАСИ

РАДИОЭШИТТИРИШЛАРДА ДАВР НАФАСИ

25-06-2015 19:35 Navoiy shahri
Навоий вилоят телерадиокомпаниясида ҳар доим тезкор фаолият, кенг кўламли қизғин ижодий муҳит ҳукмрон. Компаниянинг радиоэшиттиришлар таҳририятида ўз касбининг фидойилари бўлган жонкуяр ижодкорлар меҳнат қилиб келишмоқда. Айни пайтда ўзбек ва қозоқ тилидаги эшиттиришлар таҳририятлари томонидан тайёрланиб, эфирга узатилаётган турли жанрдаги эшиттиришларда вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги бунёдкорликлар, мамлакатимиз равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган замонамиз қаҳрамонлари фаолияти, ижтимоий-иқтисодий юксалишлар ўз аксини топмоқда. – Тайёрлаётган эшиттиришларимизни нафақат вилоятимиз, балки Самарқанд, Бухоро, Жиззах вилояти ҳудудларининг аҳолиси ҳам тинглашмоқда, – дейди катта муҳаррир Гавҳар Турдиева. – Ҳар куни 1 соату 36 дақиқалик эшиттиришларимиз эфирга узатилади. "Давр ва ёшлар”, "Зийнат”, "Мухлис нигоҳи”, "Дуолари ижобат эл”, "Ҳуқуқшунос жавоб беради” номли эшиттиришларимиз мухлисларга манзур бўлмоқда. Бу ерда Фароғат Барноева, Гуландом Юнусова, Холида Аҳмедова, Шаҳло Бобоқулова каби ижодий ва техник ходимларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ. Мустақиллик шарофати билан таҳририятда яратилган қулай шароитлар, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва сўнгги русумдаги овоз ёзиш ускуналари эшиттиришларни эфирга узатиш сифати ва иш унумдорлигини оширишга хизмат қилаётир. Эшиттиришларни сифатли тайёрлаб, эфирга узатиш, албатта, оператор ва монтаж усталаридан ҳам катта масъулият ва касбий малакани талаб этади. Холида Аҳмедова таҳририятнинг мана шундай масъулиятли монтаж усталаридан. – Инсон ўз касбини севсагина унга иштиёқ, меҳр ва фидойилик билан ёндашади, – дейди у биз билан суҳбатда. – 20 йилдан буён шу ерда ишлаб, халқимизга манзур бўладиган эшиттиришлар тайёрлашга ўз ҳиссамни қўшиб келаётганимдан хурсандман. Гоҳида ҳориган пайтларимизда тингловчиларнинг телефон қўнғироқлари орқали билдирган миннатдорлик сўзларини эшитиб, чарчоқларимиз бир зумда унутилади. Вилоят радиосида қозоқ тилидаги эшиттиришлар таҳририяти ходимлари томонидан тайёрланаётган дастурлар ҳам кўпчиликка манзур бўлмоқда. Таҳририятда муҳаррир Шалхар Якубов, мухбир Элеонора Қошкарбекова, жамоатчи мухбир Аян Абдикадирова каби ижодий ходимлар самарали меҳнат қилиб келишаётир. Қозоқ тилидаги эшиттиришларимиз ҳар ҳафтанинг пайшанба куни эфирга узатилади, – дейди Шалхар Якубов. – "Қизилқум томонларда” "Тадбиркор – элга мададкор”, "Чорвадор ҳаёти” номли эшиттиришларимизда асосан, Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ҳудудларидаги янгиланишлар, аҳолининг турмуш маданияти, урф-одат ва қадриятларини акс эттиришга ҳаракат қилаяпмиз. Касбимиз тақозоси билан халқимиз орасига кенгроқ кириб бориш, барча жабҳаларда кечаётган яратувчанлик, бунёдкорлик ишлари хусусида радиотингловчиларга манзур эшиттиришлар тайёрлаш асосий мақсадимиздир. Шуниси эътиборлики, айни вақтда вилоят радиоси ижодкорлари шиддаткор давр янгиликларини, мамлакатимизда кечаётган тезкор тараққиёт жараёнларини янада кенг кўламда ёритиш ва уни тингловчиларга ўзгача услуб ва йўналишларда етказиш мақсадида истиқболли режалар, янги интерактив лойиҳалар устида ишлашмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!