JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ҚИЗҒИН ТАЙЁРГАРЛИК

02-07-2015 19:17 Navoiy shahri
Навоий шаҳридаги "Ёшлик” кўлида вилоятимизда байдарка ва каноэда эшкак эшиш спортининг йўлга қўйилганлигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Чиройли ва бежирим спорт кийимларидаги ёш спортчилар соҳил бўйида саф тортишди. Давлатимиз байроғи кўтарилди, мадҳияси янгради. Шундан сўнг "ROWING & CANOE” федерацияси Навоий филиали раиси Садир Ҳожиев, Миллий олимпия қўмитасининг вилоятдаги вакили Дилшод Мамаражабов ва бошқаларнинг табрик сўзлари тингланди. Спортчиларимизни 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва ХV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш мақсадида вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Ўзбекистон "ROWING & CANOE” федерацияси Навоий вилоят филиали ташкил этилди, – дейди филиал ижрочи директори Улуғбек Бердиев.  2015 йилнинг 17 февралида, вилоят ҳокимлиги ва федерациянинг "Навоий вилоятида эшкак эшиш спорт тури билан шуғулланишни ташкил этиш, оммалаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қўшма қарори қабул қилинди. Унинг ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги "Стеклопастик” корхонасидан 12 дона спорт қайиғи олиб келинди. Маросим қатнашчилари сузишга шай ҳолатдаги каноэ ва байдаркалар томон йўл олишди. Халқаро тоифадаги спорт устаси, 16 карра мамлакат чемпиони малакали мураббий Валерий Адинаевнинг шогирди, миллий терма жамоамиз аъзоси Мирзоҳид Шароповнинг мовий кўлда маҳорат билан эшкак эшиб, қайиғини елдириши барчани мафтун этди. Ҳатто олти яшар болажонлар ҳам мураббийлари бошчилигида соҳил яқинида машқ бажаришаяпти. Мирзоҳид шу йилнинг баҳорида Германиянинг Дуйсберг шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида фахрли тўртинчи ўринни эгаллади. Май ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон биринчилигида ғолиблик нашидасини сурди. Бу ҳар бир навоийликнинг қалбини фахр туйғуси билан тўлдиради. – Адинаев билан ҳамкорлигимиз узоқ давом этиши ва устозимнинг вилоятимиздан яна кўплаб мамлакат ва жаҳон чемпионларини тарбиялаб етиштиришига ишонамиз, – дейди Мирзоҳид Шаропов. Шундан сўнг намойиш этилган спортчиларнинг каноэ ва байдаркаларда эшкак эшиш бўйича кўргазмали чиқишлари барчага манзур бўлди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!