<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ИСТИҚЛОЛНИНГ БУНЁДКОРЛИК ҚУДРАТИ

ИСТИҚЛОЛНИНГ БУНЁДКОРЛИК ҚУДРАТИ

10-07-2015 12:30 Navoiy shahri  
Одамлар фикрлаш тарзи, онгу шуурида ҳам туб эврилишлар рўй берди. Бунга ҳазрат Навоий номи билан аталувчи вилоятимиз маркази мисолида ҳам яққол ишонч ҳосил қилиш мумкин. Шаҳарда истиқлол йилларида қад ростлаган, ўзида халқаро ва миллий меъморчиликнинг энг гўзал намуналарини уйғунлаштирган бири-биридан чиройли, бетакрор биноларнинг сон-саноғига етиш қийин. Шунинг билан бир қаторда шаҳардаги кенг ва равон йўллар, боғу хиёбонлар, гулзорлар, тозалигу орасталик ҳар қандай кишига завқ-шавқ, кўтаринки кайфият бағишлайди. Буларнинг барчаси навоийликларнинг қадрдон шаҳарга, она-Ватанга чексиз меҳр-муҳаббатидан далолат бериб турибди. Айниқса, кейинги 3-4 йил ичида қад ростлаган ва халқаро андозалар даражасида жиҳозланган муҳташам спорт кошоналари, Ёшлар маркази, санъат галереяси, янги кўчалар шаҳар кўркига кўрк қўшиш билан бир пайтда шаҳарликлар учун қулайликлар яратишга, аҳоли турмуш маданиятининг юксалишига хизмат қилаяпти. Бундай бунёдкорликлар салмоғи йилдан-йилга ортиб бораяпти. Якунланган 2014 йилда қурилиш ишлари ҳажми бир йил олдингига қараганда 114,2 фоизни ташкил этди. 115 та янги ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилди. – Инвестиция дастурига киритилган марказлашган маблағлар ҳисобидан ҳам кенг кўламдаги қурилиш ва таъмирлаш тадбирлари амалга оширилди, – дейди Навоий шаҳар ҳокимлигининг масъул мутахассиси Шерали Раҳматов. – Жумладан, Навоий олимпия захиралари коллежида капитал таъмирлаш, вилоят ўсма касалликлари диспансери ва радиология бўлимида қурилиш-монтаж ҳамда ободонлаштириш ишлари бажарилди. "Ҳаёт”, "Истиқлол” ва "Гулистон” маҳаллаларида 14 километр масофада ичимлик суви етказиб бериш тармоқлари қурилиши ниҳоясига етказилди. Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғини капитал реконструкция қилиш якунланди. Автомобиль йўлларини ривожлантириш ва транспорт хизматини яхшилаш мақсадида маҳаллий бюджетдан етарли миқдорда маблағ ажратилди. "Истиқлол”, "Янгиариқ” маҳаллалари "Гулистон-3” массиви ҳамда Умид қўрғонида салкам 2,5 километр ички йўллар таъмирланди. Шунингдек, шаҳардаги 18 километрдан ортиқ ички ва автомобиль йўлларида 1 миллиард 637 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бу борадаги эзгу ишлар жорий йилда янада кенг кўлам касб этмоқда. Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги байрами арафасида кўзи ожизлар мактаб-интернатида реконструкция ва капитал таъмирлаш, 13-умумтаълим мактаби, 19-сонли "Юлдузча” мактабгача таълим муассасаси ва кончилик коллежи ётоқхонасида капитал таъмирлаш ниҳоясига етказилиб, фойдаланишга топширилди. "Тинчлик” қўрғонида 7,2 километр ҳамда "Гулистон-3” массивида 4,4 километр ичимлик суви тармоғини барпо этиш жадаллик билан олиб борилаяпти. Ғалаба шоҳкўчасининг 3,4 километрлик қисмида улкан қурилиш-таъмирлаш тадбирлари бошлаб юборилди. Умумий қиймати 9,5 миллиард сўмга тенг бўлган йўлсозлик ишлари ҳамда ҳадемай фойдаланишга топширилиши кутилаётган Навоий давлат кончилик институтининг янги бинолари мажмуи шаҳримиз чиройини янада очмоғи шубҳасиз. Шаҳарда аҳоли турмуш фаровонлигининг энг муҳим омилларидан бири ҳисобланган уй-жой бинолари қурилишига жиддий эътибор қаратилмоқда. Якка тартибдаги уй-жойлар билан бир қаторда кўп қаватли уйлар қурилиши ҳажми тобора кенгайиб бораяпти. 2014 йилда бешта шундай уйлар қурилиб, фойдаланишга топширилган ҳолда жорий йилнинг ўтган даврида учта барча қулайликларга эга бўлган, оригинал лойиҳалар асосидаги 4-5 қаватли уйлар бунёд этилди. Бу эса кўплаб оилаларнинг қувончига-қувонч қўшди. – Қатор йиллардан буён "Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида ишлаб келаяпман, – дейди ҳамшаҳримиз Зариф Рўзиев. – Истиқлол йилларида бизнинг корхонамиз ҳам ҳар жиҳатдан юксалди, янгидан-янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиб, маҳсулот тайёрлаш ҳажми ва турлари ортиб бормоқда. Бунда менинг ҳам ҳиссам борлигидан фахрланаман. Энг асосийси, корхонамизда, шаҳримизда, бутун мамлакатимизда рўй бераётган бундай ўзгаришлар, тараққиёт одимлари инсон манфаатларига хизмат қилаяпти. Масалан, менинг ўзим алоҳида квартира соҳиби бўлдим. Турмуш ўртоғим билан фарзандимиз Фаррухни жамиятимиз учун муносиб инсон сифатида тарбиялаяпмиз. У яқинда Олимпия захиралари коллежини тугатди. Ўзбекистонимизда ишлаб чиқарилган енгил автомашинамиз бор. Қисқаси, турмушимиз фаровон, қўлимизни қаерга узатсак етади. Мен бундан жуда бахтиёрман. Буларнинг барчаси мамлакатимиз мустақиллиги шарофати билан одамларга меҳнат қилиш, унинг самараларидан баҳраманд ҳолда бахтли яшаш имконияти яратилганидан, деб биламан. Ҳамшаҳримизнинг дил сўзларига, самимий эътирофига биз ҳам қўшилдик. Ҳақиқатдан ҳам, истиқлолнинг тенгсиз қудрати инсон манфаатларига, юртдошларимизнинг фаровон турмушига, порлоқ келажагига хизмат қилаяпти.



Олим ХЎЖАЕВ.


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!