JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ТАДБИРКОРЛИК – ФАРОВОН ҲАЁТ КАФОЛАТИ

ТАДБИРКОРЛИК – ФАРОВОН ҲАЁТ КАФОЛАТИ

10-07-2015 13:05 Navoiy shahri, Yangiliklar
Бу борада Юртбошимизнинг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони соҳа ривожида янги даврни бошлаб берди. Фармонга мувофиқ, ўттиз уч банддан иборат чора-тадбирлар Дастури тасдиқланди. Унда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлик ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттириш режалаштирилган. Шунингдек, барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, хусусий сектор ривожи учун зарур шароит ва имконият яратиш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш ҳам назарда тутилган. Фармоннинг яна бир аҳамиятли томони, режали текширишлар даврийлиги ва муддатлари, қўзғатилган жиноий ишлар бўйича текширишлар ўтказиш тартибига ҳам ўзгартиришлар киритилди. Бундан ташқари, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятини биринчи марта содир этганлиги аниқланганда 30 кун ичида давлатга етказилган зарарни тўлиқ қоплаган, пеня ва бошқа турдаги молиявий санкцияларни тўлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилмаслиги ва у жавобгарликдан озод қилиниши белгиланди. Амалдаги қонунчиликка асосан якка тартибдаги тадбиркор ёлланма ишчи жалб қилиши мумкин эмас эди. Эндиликда эса фаолиятидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир ёлланган ишчи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида суғурта бадали ва якка тартибдаги иш берувчи учун ўрнатилган ставканинг 30 фоизи миқдорида қатъий белгиланган солиқ тўлаш шарти билан 3 нафаргача ишчини иш билан таъминлаш ҳуқуқи берилди. Бундан ташқари, ёлланган ишчи коллеж битирувчиси бўлса, юқорида қайд этилган 30 фоизлик қатъий белгиланган солиқдан 12 ойга озод этилади. Бу эса янада кўпроқ ёшларимизнинг бандлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Таъкидлаш керакки, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг фаолиятига нисбатан ҳар қандай тўсиқ ва ғовларни бартараф этишда қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиш мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, бу йўналишда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тўғри англаган ҳолда амалда тўлиқ ва бир хилда ижросини ташкил этиш – барча давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг устувор вазифаси ҳисобланади.

Анвар РЎЗИЕВ, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!