JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » МЕҲР ҚУРШОВИДАГИ ЖАЖЖИЛАР

МЕҲР ҚУРШОВИДАГИ ЖАЖЖИЛАР

25-07-2015 11:11 Navoiy shahri
Юртимизда ёш авлодни тарбиялаш, уларнинг иқтидори ва истеъдодини намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Фарзандларимизни маънавиятли, қобилиятли инсон сифатида тарбиялашда мактабгача таълим муассасаларининг алоҳида ўрни бор. Навоий шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 27-сон "Бинафша” мактабгача таълим муассасаси мана шундай тарбия масканларидан саналади. Муассасада 8 та гуруҳ бўлиб, унда 224 нафар ўғил-қиз тарбияланади. Гуруҳ хоналари давлат талаблари асосида ва болажонларга қизиқарли тарзда жиҳозланган. Муассасамизда кўп йиллардан буён ишлаб келаётган тажрибали тарбиячилар кўп, – дейди боғча мудираси Машҳура Ҳамидова. – Лимара Абидова, Альфия Ибрагимова, Дилноза Ҳаққулова, Нодира Тошпўлатова каби малакали тарбиячиларимиз ўз касбининг моҳир фидойилари, десам янглишмайман. Улар жажжи ўғил-қизларга таълим-тарбия бериб, кўрик-танловларда қатнашиб, шаҳар миқёсида яхши натижаларга эришиб келишаяпти. Гўзаллик кичкинтойлар кўзларини қувонтиради. Таълим муассасасининг ҳовлиси болажонларга ана шундай шодлик бағишлайдиган кўркам ўйингоҳдир. Манзарали дарахтлар, ранг-баранг очилган турфа гуллар беғубор кўзларда ўзгача қувонч, қизиқиш уйғотади. Қувонарлиси шуки, яқинда шаҳар миқёсида мактабгача таълим муассасалари ўртасида болалар майдончаси бўйича ўтказилган танловда ушбу боғча майдончаси 1-ўринни эгаллади. Дарҳақиқат, майдончалар томон юрсангиз турли эртак қаҳрамонлари акс этган ҳайкалчаларни кўриб, эртаклар дунёсига киргандек бўласиз гўё. Болалар билан намунали ишлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш учун бу даргоҳда доимий равишда ота-оналар билан ҳамкорликда турли хил байрам тадбирлари, спорт мусобақалари ва очиқ эшиклар куни ўтказиб турилади. Мактабгача таълим муассасасида турли тўгараклар ташкил қилинган бўлиб, айниқса, инглиз тили, шашка, бадиий гимнастика, рақс тўгараклари билан болажонлар мунтазам шуғулланиб келади. Бадиий гимнастика тўгарагида 25 нафар қизалоқларимиз қатнашишади, – дейди сўзини давом эттириб Машҳура Ҳамидова. Улар шаҳар боғчалари ўртасида ўтказилган мусобақада фахрли ўринларни қўлга киритишди. Муассасада "Қўғирчоқ театри” ҳам ташкил этилган бўлиб, тарбиячилар ҳар ҳафта бу ерда эртакларни саҳналаштириб, кичкинтойларга намойиш этишади. Болажонларни ҳар томонлама бақувват қилиб вояга етказиш, уларни баркамол авлод бўлиб улғайишида эртаю кеч жонкуярлик билан меҳнат қилаётган боғча жамоасининг мақсадлари бисёр. Жажжиларни яхши парваришлаш учун 24 турдаги маҳсулотлар билан тўрт маҳал овқатлантириш ҳам ижобий йўлга қўйилган. Жонкуяр, меҳрибон мураббийлар бу ерда ҳар бир ишни давлат таълим стандартлари талаблари даражасида олиб боришмоқда. Зеро, эртамиз эгалари бўлган болажонларимиз кучли, билимли ва ҳеч кимдан кам бўлмаслиги лозим.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!