JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Навоий шаҳар ҳокими Н.Ахатовнинг ҳисоботи

Навоий шаҳар ҳокими Н.Ахатовнинг ҳисоботи

03-08-2015 09:11 Navoiy shahri
Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатовнинг шаҳарда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи

Мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити, тадбиркорлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар туфайли кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иқтисодиётимизнинг чинакам таянч кучига айланди. Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар бу борада тадбиркорлар учун дастурил­амал бўлмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Фармони тадбиркорлар учун имконият уфқларини янада кенгайтирди. Буни Навоий шаҳри мисолида оладиган бўлсак, шаҳар ҳокимлиги ҳузу­ридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида шаҳар бўйича 2535 та хўжалик юритувчи субъектлар давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, шундан 2100 таси бевосита кичик бизнес субъектлари ҳисобланади. Бугун шаҳар тадбиркорлари нафақат ички, балки, ташқи бозорни ҳам кўзлаб меҳнат қилишмоқда. Бунинг натижаси экспорт режаси 107,7 фоизга бажарилганидан ҳам кўриниб турибди. 14 та корхона томонидан етти турдаги маҳсулот дунёнинг 6 та мамлакатига экспорт қилиниб, ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан168,1 фоизни ташкил этди. Шу ўринда тадбиркорлар томонидан шаҳар ҳудудидан ажратилаётган ер майдонларида ишлаб чиқариш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари янгидан бунёд этилаётганлиги алоҳида эътироф этиш мумкин. Жорий йилнинг ўтган даврида шаҳар архитектура ва қурилиш бошқармасига шаҳар ҳокимлиги томонидан келиб тушган юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлар сони жами 234 та бўлиб, уларнинг 109 таси ер ажратиш масаласи бўйича, 125 та мурожаат объектларни реконструкция қилиш, объект ҳудудидан чиқмаган ҳолда қўшимча қурилиш қилиш ва муҳандислик тармоқларига уланиш юзасидан техник шартлар олиш масалаларини ўзида акс эттирган. Ер ажратиш масалалари бўйича юридик ва жисмоний шахслардан шаҳар ҳокимлигига келиб тушган мурожаатлар шаҳар ҳокимлиги қошида ташкил этилган комиссиянинг йиғилишида ҳафтанинг жума кунлари кўриб чиқилмоқда ва комиссия хулосасига асосан тегишли жавоб берилмоқда. Ушбу комиссия йиғилишлари барча алоқадор ташкилот раҳбарлари ва ихтиёрий равишда мурожаатчилар иштирок этган ҳолда ошкора, очиқ эшиклар тамойили асосида ўтказилмоқда. Мазкур комиссиянинг ижобий хулосалари асосида белгиланган муддатларда шаҳар ҳокимининг ер ажратиш қарорлари қабул қилиниб, тадбиркорлик субъектларига тақдим этилмоқда. Бунга қуйидагиларни мисол келтириш мумкин. Жумладан: "Азиа Горизонт” хусусий корхонасига шаҳарнинг Жанубий саноат зонаси ҳудудидан қурилиш материаллари ва шлакоблок ишлаб чиқариш цехи, фуқаро Хасанова Рукияга "Ишчилар” қўрғони ҳудудидан маиший хизмат кўрсатиш биноси, фуқаро Урунова Хуснорага шаҳарнинг "Тинчлик” қўрғони ҳудудидан мевали боғ яратиш учун, "BLEND MIX” корхонасига шаҳарнинг Жанубий саноат зонасидан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш цехини қуриш мақсадида ер майдонлари ажратилди. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Шунингдек, йил бошидан буён тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциясига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида муҳандислик коммуникацияларига (газ ва электр энергияси билан таъминлаш, телефон алоқаси тармоқлари) уланиш учун мурожаат этган жисмоний ва юридик шахслар сони 63 тани ташкил этган ва улардан барчаси қаноатлантирилди. "Навоийшаҳаргаз” филиалига тадбиркорлар томонидан табиий газ тармоғига уланиш бўйича 2015 йилнинг 6 ойи мобайнида тадбиркорларнинг 167 та мурожаатлари қабул қилинган бўлиб, 148 таси ижобий ҳал қилиниб берилган. Мисол тариқасида Марказий деҳқон бозорида жойлашган Н.Содиқовга тегишли савдо дўкони, М. Таробий кўчасида жойлашган "Учқудуқ Гуласал” МЧЖга қарашли "Шуҳрат” кафеси ҳамда "Навоийазот” АЖ йўналишида жойлашган Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорт агентлиги Навоий бўлимлари газлаштириб берилганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин. Шунингдек, тадбиркорлар томонидан қилинган мурожаатларнинг 19 таси ўрнатиладиган газ жиҳозларининг носозлиги, сертификати бўлмаганлиги сабабли газлаштириш учун рухсат берилмаган. Жумладан, Гулистон-3 массивида жойлашган Д.Абдуллаевага тегишли бўлган новвойхонага ўрнатилган газ ёнғичлари ҳамда "Дўстлик” массивида жойлашган М.Шариповга тегишли бўлган новвойхонанинг газ ёнғичлари қўлболалиги сабабли газ тармоғига уланишга рухсат берилмади. Навоий шаҳар электр таъминоти корхонасига эса кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини электр таъминотига уланиши бўйича жами 24 та ариза қабул қилинган бўлиб, шунга жавобан 10 та техник шартлар берилган ва 14 та аризаларга маълумотлар тақдим этилган. Жумладан, "Навоийазот” АЖ ёнида жойлашган "Ҳамкор Цитрус”, "Боғижаҳон меваси”, "Илёс-22”, "Мевасабзавотсервис Навоий” хусусий корхоналари яқинда қуриб битказилган 630 квА қувватга эга трансформатор пунктларидан фойдалана бошлади. Шунингдек, бу ерда бажарилган иш натижасида 39 та тадбиркорлик субъекти учун электр энергиясидан бемалол фойдаланиш имконияти яратилди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда банк кредитларининг ёрдами беқиёс. Ўтган даврда кичик бизнес субъектларига тижорат банклари томонидан 94,9 миллиард сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Бу маблағларнинг 23,8 фоизи саноатга, 10,5 фоизи хизмат кўрсатишга, 53,4 фоизи савдо ҳамда қолган қисми қурилиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва алоқа соҳаларидаги тадбиркорлик учун сарфланади. Буларнинг барчаси шаҳарда тадбиркорлар сафининг янада кенгайишига хизмат қилаяпти ёки шаҳримизда жорий йилнинг 1 июлига қадар 131 та кичик бизнес субъектлари янгидан фаолият бошлади. Шу ўринда бундай тадбиркорлик субъектларини фаолиятини қайта тиклаш ва соғломлаштириш борасида ҳам тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижобий ўзгаришларга эришилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 141 та фаолият юритмаётган субъектлар аниқланиб, 58 таси молия хўжалик 5 та шундай тадбиркорлик субъекти фаолияти қайта тикланди.  Бундан ташқари, биринчи ярим йилликда 2 та давлат объекти инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан "ноль” харид қийматида сотилди. Жумладан, Навоий меҳмонхонаси "Туркистон” ИЧТФга 3 йилда 5 миллиард сўм инвестиция киритиш ва 40 та иш ўрни яратиш шарти билан берилди. "Тинчлик” ётоқхонасига қарашли ошхона ўрнида эса "Сагдиана нон” МЧЖ томонидан 550 миллион сўм инвестиция киритилиб, 26 та иш ўрни яратилади. Ҳокимлик ҳузурида тадбиркорларнинг муаммоларини ечишга қа­ра­тилган "Тадбиркорлар куни”ни ўтказиш йўлга қўйилган. Бунда доимий ишловчи комиссия тузилган бўлиб, бу тадбиркорлар мурожаатларини ўрганиб чиқиб, ижросини таъминлашга хизмат қилаяпти. Ўтган олти ой мобайнида 12 марта ўтказилган бундай кунларда мурожаат этган 24 нафар тадбиркорларнинг муаммолари ижобий ҳал этилди. Шаҳарда катта майдонларда тадбиркорларни қабул қилиш ишлари ҳам йўлга қўйилди. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида Навоий компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейида, "Ширин” маданият саройида, "Фарҳод” маданият саройида ташкил этилган тадбирларда шаҳарда фаолият кўрсатаётган мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди. Қабул давомида тадбиркорлар банк кредитлари, ер-жой, электр ва газ таъминоти бўйича юзага келган муаммолари эшитилиб, ижобий ҳал этилди. "Намунали тадбиркор” тизими жорий этилиб, унга кўра ўз фаолиятида барча ҳуқуқий меъёрларга амал қилиб келаётган тадбиркорлик субъектлари аниқланди. Уларнинг рўйхати банк ва солиқ, молия, кадастр, қурилиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари биноларига кириш жойларига маълумот тариқасида осиб қўйиш йўлга қўйилмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад улар фаолиятига тўсиқ бўладиган муаммолар юзага келмаслиги, улар мавжуд имтиёзлардан бемалол фойдаланиш имконига эга бўлишидан иборат. Бугун бу рўйхатда "Сагдиана нон”, "Қўшчинор гўшт”, "Бахт текстил” каби корхоналар ҳамда Толиб Юсупов, Шермурод Рахимов каби тадбиркорлар етакчилик қилаяпти. Яна бир диққат молик тадбир – ойида бир маротаба ҳоким, банк, солиқ, текширув идоралари, ер бериш, статистика ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тадбиркорлар олдида ҳисобот бериб бориш режаси тасдиқланди ва ижроси назоратга олинди. Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот материаллари доимий бериб бо­рил­моқда. Жумладан, "Навоий-Пресс” газетасининг ҳар бир сонида янги иш бошлаган ёки намунали фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ҳақидаги мақолалар бериб борилмоқда. Буларга қўшимча сифатида шаҳар ҳудудида 10 та паннога тадбиркорлар қандай масалада кимга мурожаат қилишларини акс эттирган баннерлар ўрнатилди. Уларда тегишли ташкилотларнинг телефон рақамлари кўрсатилган. Албатта, юқорида келтирилган қулайликлар бугунги кун ишбилармонига яратилган имкониятлардан кичик бир зарра холос. Зеро, шаҳримизда кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ривожланар экан, халқимиз турмуш даражаси кундан-кунга фаровонлашиб, дастурхонларимиз тўкин-сочин бўлаверади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!