JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БОЗОРЛАРИМИЗ – ФАРОВОНЛИК КЎЗГУСИ

БОЗОРЛАРИМИЗ – ФАРОВОНЛИК КЎЗГУСИ

07-08-2015 20:01 Navoiy shahri
Бугунги кунда бозорларимиз халқимиз турмуш даражасининг чинакам кўзгусига айланди. Навоий шаҳридаги "Саховат бозори” масъулияти чекланган жамиятига қарашли марказий деҳқон бозорида бўлиб, бу ердаги тўкин-сочинликдан ҳайратга тушдик. Бозор расталарида сархил ҳўл мева-ю, турфа хил узумлар, тилими тилни ёрар қовун-тарвузлару сабзавотлар, шифобахш кўкатлар дейсизми, ҳамма-ҳаммаси мўл-кўллигидан кўзингиз қувнайди, кўнглингиз завққа тўлади. Жаннатмакон диёримиз табиати, далаларимиз саховати, бунёдкор деҳқону соҳибкорларимиз меҳнатига яна бир бор тасанно, айтасиз. Одатдагидек бозорда одам кўп. Кимдир савдо қилаяпти, кимдир эса танишлари билан бир пиёла чой устида суҳбат қураяпти, ҳордиқ чиқараяпти. Қисқаси бу манзара яқин ўтмишда онгимизга сингган бозор тушунчасидан тубдан фарқ қилади. У рўзғор эҳтиёжи учун зарур маҳсулотлар харид қилиш нуқтасигина бўлиб қолмасдан, балки аҳолининг бозордаги пайтини мазмунли ўтказишга мўлжалланган, бунинг учун барча қулайликлар яратилган кўркам манзилга айланди. Бозордаги оргинал лойиҳалар асосида тикланган бино ва иншоотларнинг гўзал меъморий ечими ҳам шу мақсадда хизмат қилаяпти. Қарийб 4,5 гектар майдонни эгаллаган, бутун ҳудуди асфальтланган, тоза-озода ва обод масканда сотувчилару хизмат кўрсатувчилар ҳамда харидорлар учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги шундоқ кўзга ташланади. Унинг саккизта дарвозасидан кириб-чиқаётганларнинг кети узилмайди. Атрофдаги учта автотураргоҳ ҳам гавжум. Савдо расталари кенг, баланд ва баҳаво айвонлар остида жойлашганлиги бу ердагиларни ёзнинг иссиғию қишнинг ёғин-сочинидан ҳимоя қилади. Бош дарвозадан кираверишдаги айвон расталарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, кейингисида қуруқ мевалар, гуруч, дуккакли ва дон экинлари, гўшт, сут маҳсулотлари савдоси авжида. Учинчи айвонда эса турфа хил ширинликлар савдоси ташкил этилган. Бошқача қилиб айтганда, "Саховат”да шаҳардаги 10-даҳа ҳамда "Гулистон” деҳқон бозорларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 530 та замонавий дўконлар ва айвонларда 1755 та савдо ўринлари мавжуд бўлиб, уларда навоийликларга бозор хизмати кўрсатиш намунали йўлга қўйилган. – Бу борада ҳукуматимизнинг мамлакатимизда бозорларни ҳар томонлама ривожлантиришга оид қарорлари қўл келмоқда, – дейди масъулияти чекланган жамият бошқаруви раиси Жумамурод Каримов. – Шу асосда ҳар учта бозоримизда кенг кўламдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, харидорларга манзур бозор хизмати йўлга қўйилди. Барча дўконлар замонавий назорат-касса аппаратлари ва банк терминаллари билан таъминланди. Кунлик патта тушумини кирим қилиш учун банк мини кассалари, давлат солиқ хизмати таянч пунктлари фаолият кўсатмоқда. Маҳсулотлар сифатини назорат қилиш мақсадида учта лабаротория ишлаб турибди. Барча сотувчиларда етарли даражада электрон тарозилар мавжуд. Бозорларимиз тўлагича электр энергияси ва газ таъминоти ҳамда сув узатиш-канализация тизимига уланган. Ёзги пишиқчилик мавсумида ҳар учта бозорда ҳам полиз маҳсулотлари, қовун-тарвуз сотувчилар учун алоҳида айвонлар ташкил этилганлиги ҳам харидорлар, ҳам сотувчилар учун қўшимча қулайлик яратди. Бозорда нисбатан арзон нарх-навони таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборга лойиқ. Айнан шу мақсадда жамият қошида "Саховат захира” шуъба корхонаси таъсис этилиб, фаолият кўрсатаётганлиги муҳим аҳамият касб этаяпти. Қиш фаслида нарх-навонинг кўтарилиб кетмаслиги учун фермер хўжаликлари далаларида шартнома асосида деҳқончилик маҳсулотлари етиштирилиб, уларнинг захираси яратилаяпти. Иккита совуқхонали, битта оддий омборхоналар имкониятидан шу мақсадда фойдаланилмоқда. Айни пайтда эса "Саховат”нинг ҳар учала бозорида доимий арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилган бўлиб, деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари харидорларга маъқул нархларда сотилаяпти. Улар билан суҳбатлашар эканмиз, ана шунга ишонч ҳосил қилдик. – Бозорда маҳсулотларнинг мўл ва нисбатан арзонлигини алоҳида таъкидламоқчиман, – дейди навоийлик Мейлибой Темиров. – Хонадонимиз марказий деҳқон бозорига яқинлиги боис рўзғор эҳтиёжи учун мева-чева, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа кундалик эҳтиёж молларини шу ердан харид қиламиз. Уларнинг баҳосини қиммат деб бўлмайди. Худди шундай эътироф сўзларини "Саховат бозори” МЧЖнинг, 10-даҳа ҳамда "Гулистон” деҳқон бозорларидаги ҳамшаҳарларимиздан ҳам эшитдик. Бу бозорлар ҳар қандай юрт иқтисодий ҳолати, аҳоли турмуш даражаси ва кайфиятининг ўзига хос кўзгуси эканлиги яна бир бор исботлаб турибди. Истиқлол йилларида бозорларимизда рўй берган ижобий ўзгаришлар эса халқимиз турмуш фаровонлигининг ишончли тасдиғидир.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!