JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ОЛОВНИ ТАСЛИМ ЭТГАНЛАР

10-08-2015 20:13 Navoiy shahri, Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасининг спорт тадбирларини ўтказиш режасига асосан, 2015 йилнинг 3-5 август кунлари Навоий шаҳрида ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда кучли ўнталикдан жой олган Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, НКМК Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, Тошкент, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Андижон, Фарғона ва Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармалари терма жамоалари иштирок этди. Баҳсларнинг биринчи куни 4х100 метрли ёнғин ўчирувчилар эстафетаси ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти терма жамоаси биринчи, Навоий ва Бухоро вилояти терма жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни банд этишди. Иккинчи кун эса "Ишғол қилиш нарвонида ўқув минорасининг 4-қаватига кўтарилиш” турида 1-ўрин Тошкент шаҳар, 2-ўрин Қашқадарё вилояти, 3-ўрин НКМК Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси терма жамоаларига насиб этди. Шунингдек, шахсий натижаларга кўра, Тошкент шаҳар терма жамоаси вакиллари Константин Бочаров, Борис Дудников, Никита Холодовлар энг кучли эканлиги ҳакамлар ҳайъати томонидан эътироф этилди. Шу куни 3 тирсакли сурилма нарвонда ўқув минорасининг 3-қаватига кўтарилиш баҳслари ўтказилиб, унда Қашқадарё вилояти терма жамоаси вакиллари Руслан Ҳазратқулов ва Раҳим Рўзиевлар шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди. Чемпионатнинг 100 метрга тўсиқлар оша югуриш беллашувларида Тошкент вилояти жамоаси 1-ўринга лойиқ, деб топилди. Беллашувларнинг сўнгида ёнғин ўчириш автомобилидан жанговар ёйилиш турида НКМК ЁХТБ терма жамоаси спортчиларига тенг келадигани топилмади. Чемпионатда умумжамоа ҳисобида НКМК Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси терма жамоаси вакиллари ўзларининг кучли ва эпчил эканликларини намоён этиб ғолиб деб топилди. Қашқадарё вилояти терма жамоасига иккинчи ҳамда Тошкент шаҳар терма жамоаси учинчи ўринга муносиб деб топилди. Чемпионат якунида ғолиблар медал, Фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!