JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » МУСТАҚИЛЛИКНИНГ СПОРТ КОШОНАЛАРИ

МУСТАҚИЛЛИКНИНГ СПОРТ КОШОНАЛАРИ

28-08-2015 09:17 Navoiy shahri, Yangiliklar
Ўзбекистон истиқлол туфайли спортсеварлар мамлакатига айланди. Юртимизда 24 йилда минглаб жаҳон андозалари даражасидаги спорт иншоотлари қурилиб, ёш авлоднинг жисмонан ва руҳан баркамол инсонлар бўлиб камол топишига хизмат қилаяпти. Бунга вилоятимиз ва шаҳримиз мисолида ҳам ишонч ҳосил қилиш мумкин. Бунда, айниқса, 2003 йилда мамлакатимиз Президенти томонидан ташкил этилган Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси муҳим аҳамият касб этди. Жамғарманинг вилоят филиали томонидан 2003-2014 йиллар мобайнида жами 49,7 миллиард сўмлик ҳомийлар маблағлари ҳисобидан шаҳар ва қишлоқларимизда 94 та иншоотлар қурилиб, фойдаланишга топширилди. Шундан 82 таси болалар спорт иншоотлари, 12 таси эса болалар мусиқа ва санъат мактабларидир. Ўз навбатида спорт иншоотлари республика Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан ажратилган 3 миллиард 437 минг сўмлик, асосан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминланди. – Бундай бунёдкорликлар кўлами давом эттирилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали раҳбари Улуғбек Жабборов. – Жорий йил манзилли дастурларга асосан олис Учқудуқ туманида қиймати 756,2 миллион сўмга тенг 5-ТИП болалар ва ўсмирлар спорт мажмуалари қурилиши, Навбаҳор туманида эса лойиҳа-смета ишлари қиймати 2 миллиард 500 миллион сўмлик ёпиқ сузиш ҳавзасини бунёд этиш амалга оширилмоқда. Қизилтепа, Кармана, Конимех ва Хатирчи туманларида эса ҳар бирининг қиймати 561,7 миллион сўмдан 596,4 миллион сўмгача бўлган мактаблар ёнидаги замонавий спорт заллари қурилаяпти. – Яратилган шарт-шароит, имконият ва қулайликлар вилоятимизда ёш спортчилар сафининг йилдан-йилга кенгайишига, уларнинг турли миқёсдаги беллашувлардаги иштироки самарадорлигини оширишга хизмат қилаяпти, – дейди вилоят "Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти раиси ўринбосари Ойбек Раҳмонов. – Жумладан, 2015 йилнинг биринчи ярмида ҳам ёш спортчиларимиз нуфузли Халқаро турнирлар, мамлакатимиз чемпионати ва кубоги беллашувларида фаол иштирок этишди. Спортнинг шахмат, гандбол, бадиий сузиш, армрестлинг, футбол, баскетбол, миллий кураш, эркин ва юнон-рум кураши турлари бўйича ўз тенгдошлари билан тенгсиз баҳсларда 24 та олтин, 29 та кумуш ва 52 та бронза медалларини қўлга киритишди. Вилоятимизда болалар спортига бўлган эътибор ва ғамхўрлик самаралари Хатирчи туманидаги замонавий "Лочин” болалар спорт мажмуасида жойлашган 3-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланади. Бу ерда 20 нафардан ортиқ малакали мураббийлар 800 дан кўпроқ ўғил-қизларнинг маҳорат сирларини пухта эгаллашлари йўлида сидқидилдан меҳнат қилишаяпти. – Бундан ташқари, мактабимизнинг бугунги талаблар даражасидаги ўқув-машғулотлар базаси энг замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминланганлиги ҳам бу борада жуда қўл келаяпти, – дейди БЎСМ раҳбари Бўрибой Мадатов. – Шунинг учун ҳам ёшларимиз доимий равишда синов ва чиниқиш мактаби ҳисобланган туман, вилоят, республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда фаол иштирок этиб, асосан совринли ўринларни қўлга киритиб келишаяпти. Жумладан, ўтган 2014 йилнинг май ойида Осиё гандбол Федерациясининг ТРОФИ кубоги бўйича мусобақада спорт мактабимиз тарбияланувчилари Гулчеҳра Юсупова ҳамда Фарангиз Раҳмоновалар Ўзбекистон қизлар терма жамоаси таркибида ғолибликни қўлга киритишди. Мамлакатимизда истиқлол йилларида амалга оширилган спорт йўналишидаги бунёдкорликларга Навоий шаҳри мисолида ҳам ишонч ҳосил қилиш мумкин. Вилоят марказининг "Умид” маҳалласида барпо этилган бутун бир замонавий спорт шаҳарчасига нафақат юртдошларимиз, балки хорижий меҳмонлар ҳам ҳавас қилишмоқда. Бу ердаги Навоий олимпия захиралари коллежи эса қисқа давр мобайнида ҳақиқий ёш спортчилар масканига айланиб улгурди. Замонавий ўқув биноси, 200 ўринли ётоқхона, 100 ўринли ошхона, 12х24 квадрат метр ҳажмдаги 8 та спорт турларига мўлжалланган спорт заллари, битта 24х24 квадрат метр саҳнли зал ҳамда битта ёпиқ спорт аренаси ва футбол майдони бўлажак олимпиячилар маҳоратини оширишга хизмат қилаяпти. – Коллежимиз ўқувчи спортчилари турли миқёсдаги вилоят, республика, Осиё ва Халқаро мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқдалар, – дейди унинг директори Б. Қурбонов. – Ўқувчиларимиз 2015 йилнинг ўтган даврида 14-19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Халқаро турнирларда 2 та бронза, Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида 29 та олтин, 25 та кумуш, 34 та бронза медалларни қўлга киритиб, келгусида Осиё ва Олимпиада ўйинларига номзодликка даъвогарлик қилмоқдалар. Жумладан, спортчиларимиз Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан 3-ёшлар олимпиадасида муносиб иштирок этадиган иқтидорли спортчиларни саралаш ва терма жамоа учун захира тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг 15-20 июнь кунлари Наманган, Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларида ўтказилган спортнинг футбол, бокс, дзюдо, оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши, таэквондо ВТФ, енгил атлетика турлари бўйича республикамизнинг 15 та Олимпия захиралари коллежлари спортчи ўқувчилари ўртасида ўтказилган республика чемпионати мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб, 14 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза, жами 22 та медаллар шодасини қўлга киритишди. Айни пайтда бу ерда халқаро тоифадаги спорт устаси Маҳмуд Тоғаев, Равшан Солиев, Владимир Ким каби тажрибали мураббийлар қўл остида маҳоратли ва умидли ёш спортчилар авлоди тарбияланмоқда. Ўсмирлар ўртасида оғир атлетика ва таэквондо ВТФ бўйича Ўзбекистон чемпионлари, терма жамоа аъзолари Элбек Султонов, Жасур Абдуҳамидов, Нуржаҳон Ҳошимова ҳамда Зуҳра Очиловалар шулар жумласидандир. – Устозларим Владимир Ким ва Равшан ака Солиевлар раҳбарлигида энг оммавий шарқона яккакураш турларидан бири таэквондо билан шуғулланиб келаяпман, – дейди эндигина 16 ёшга қадам қўйган Зуҳра Очилова. – Шу давр ичида 3 карра мамлакат чемпиони бўлдим. Спорт устаси унвонини қўлга киритдим. Яқинда Корея Республикасининг очиқ чемпионатида иштирок этдим. Йирик Халқаро турнирдаги ҳал қилувчи жангда Хитой Халқ Республикасидан келган тенгдошимни мағлуб этиб, бронза медали соҳибасига айландим. Мақсадим келгусида жаҳон биринчиликлари ва Олимпиада ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишдир. Зуҳра ва тенгдошларининг бундай эзгу орзу-ниятлари ушалиши аниқ. Чунки мамлакатимизда истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида барпо этилган минглаб энг замонавий спорт иншоотлари, улардаги шарт-шароит ва қулайликлар шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!