JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ МАЛИКАЛАРИ

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ МАЛИКАЛАРИ

07-09-2015 18:36 Navoiy shahri, Yangiliklar
Истиқлол шарофати ила юртимизнинг барча ҳудудларида барпо этилган замонавий спорт иншоотларида ёшларнинг спорт билан шуғулланиши, жумладан, унинг қизларга хос тури – бадиий гимнастикани оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқимизнинг "Соғ танда-соғлом ақл” деган нақлидаги ҳикмат ҳам аслида шунда. Шу нуқтаи назардан янгидан бунёд этилаётган спорт иншоотлари, айниқса, жажжи қизалоқларимиз учун хизмат қилаётган гимнастика заллари ҳам ана шу мақсадни кўзда тутади. Бугунги кунда бундай замонавий спорт кошоналарида минг-минглаб қизлар малакали мураббийлар раҳбарлигида бадиий гимнастика билан мунтазам шуғулланишаяпти. Уларнинг сафи йил сайин кенгаймоқда. Бу вилоятимиз мисолида ҳам яққол кўзга ташланади. Яъни, яратилаётган имкониятлар боис, 2010 йилда бадиий гимнастика билан шуғулланган қизлар сони 625 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 4435 мингдан ошиб кетди. Вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган 145 та гимнастика заллари, лицей ва коллежлар, умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари қошида ташкил этилган тўгараклар спортнинг нафис турига қизиқиш тобора ортиб бораётганлигидан далолатдир. Олис Томди, Учкудук, Конимех ва Қизилтепа туманларидаги юзлаб қизлар ҳам бадиий гимнастика билан ошно тутинишган. – Бугун мамлакатимизда бадиий гимнастика анъаналари мустаҳкам асосга эга бўлиб, спортнинг ушбу тури бўйича ўзбек мактаби жаҳонга танилиб улгурди, – дейди вилоят гимнастика Федерацияси ижрочи директори Баҳора Ҳамдамова. – Айни пайтда Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари ва бошқа турли халқаро мусобақаларда бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кўплаб ривожланган давлатларни ортда қолдирмоқда. Бугун иқтидор ва салоҳият бобида, ғайрат-шижоатда ҳеч кимдан кам бўлмаган навоийлик бадиий гимнастикачилар Ульяна Трофимова, Жамила Раҳматоваларнинг номи бутун дунёга танилган. Уларнинг муносиб издошлари ҳам халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, юксак ғалабаларга эришмоқда. Сафи йил сайин кенгайиб бораётган бадиий гимнастикачиларимизнинг эришаётган ютуқлари салмоғи юксалаётганлиги таҳсинга сазовор. Жумладан, 2014 йил 28 феврал – 2 март кунлари Польшанинг Катовице шаҳрида ўтказилган "Каррамба кубоги”да шаҳримиздаги 4-БЎСМ жамоаси иштирок этди. 200 га яқин спортчилар қатнашган бу мусобақада Моҳиситора Ҳусенова 1-ўринни қўлга киритди. 13-17 ноябрь кунлари Люксембургда бўлиб ўтган "Люксембург кап” III Халқаро турнирида 24 давлатдан иштирок этган спортчилар ўртасида навоийлик гимнастикачи қизлар совринли ўринларни эгаллашди. Мазкур спорт турнири жараёнида вилоят Федерацияси томонидан ўндан зиёд Европа ва Осиё давлатлари билан дўстлик алоқалари ўрнатилди. Шунингдек, жорий йилнинг 1-3 март кунлари Самарқанд шаҳрида "Жажжи маликалар” очиқ биринчилиги, 4-9 май кунлари Тошкент шаҳрида республика очиқ чемпионати ўтказилиб, унда ёш спортчи қизларимиз муносиб қатнашди. – Тўрт ёшимдан бошлаб бадиий гимнастика билан шуғулланаман, – дейди республика миқёсидаги ва халқаро мусобақалар совриндори Меҳрибону Шоназарова. – Ўтган етти йил мобайнида Франция, Германия, Польша ҳамда Қозоғистон давлатларида ўтказилган халқаро мусобақаларда иштирок этиб, фахрли ўринлар соҳиби бўлдим. Бундан гоҳида қалбимда ифтихор туйғуси жўш урса, гоҳида шу жаннатмакон юртда туғилиб, вояга етаётганлигимдан ғурурланаман. Бугунги кунда Тошкентда мамлакатимизнинг энг етакчи мураббийлари раҳбарлигида нафис спорт турининг барча қирраларини мукаммал ўрганмоқдаман. – Бадиий гимнастика машғулотларига набираларим Сарвиноз ва Самирахонларни олиб келаман, – дейди 60 ёшли онахон Сабоҳат Рахимова. – Улар спортнинг бу турига қатнаётганидан буён жуда эпчил, чаққон бўлиш билан бирга жисмонан соғлом эканликлари ҳам яққол кўзга ташланади. Қизалоқларнинг шинам, замонавий жиҳозлар билан таъминланган спорт мажмуаларида шуғулланаётганликларини кўриб, беихтиёр ёшариб қолгандек бўламан. Қани энди ёшлик чоғларим қайтиб келса-ю, мен ҳам ана шундай спорт машғулотларига қатнашсам. Буларнинг бари мустақиллик берган неъмат. Истиқлол шарофати. Шундай дориламон кунларимизга кўз тегмасин, илоҳим. Дарҳақиқат, мамлакатимизда нафақат ёш спортчи ўғил-қизларга, балки жаҳон тажрибаси ҳисобга олинган ҳолда, мураббийлар малакасини оширишга катта эътибор берилмоқда. Бу борада истиқболли илмий ва тиббий янгиликларни ўрганиш, спортчиларни тайёрлаш, спорт ускуналарини ишлаб чиқариш – буларнинг барчаси спортни янада оммалаштириш, саломатлик омилига айлантиришга хизмат қилаётир. Жорий йилнинг 15-30 май кунлари шаҳримизда бадиий гимнастика мураббийларини қайта ўқитиб, уларнинг малакасини ошириш мақсадида тест синовларидан ўтказиб сертификатлар берилиши ҳам ҳар бир спорт мураббийи зиммасига катта масъулият юклайди. Ҳа, вилоятимиз бадиий гимнастика бўйича халқаро миқёсда ҳам номдор спортчилари ва мураббийлари билан ҳақли равишда фахрланади. Бугунги гимнастикачи, эртага мураббий. Уларнинг ўрни эса спортга кириб келаётган жажжи қизалоқлар билан тўлиб бормоқда. Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган ғамхўрлик туфайли янги истеъдодлар, маҳоратли спортчилар етишиб чиқмоқда ва улар халқаро майдонларда Ўзбекистон нуфузини янада юксалтирмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!