JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » “ФАРҲОД”ДА УСТОЗЛАР МАДҲИ

“ФАРҲОД”ДА УСТОЗЛАР МАДҲИ

02-10-2015 18:07 Navoiy shahri, Yangiliklar
Ўқитувчи, устоз, мураббий... Бу улуғ зотларнинг беминнат хизмати, машаққатли меҳнати, инсоний фазилатлари таърифу тавсифи қаршисида тиллар лолу сўзлар ожиз, десак муболаға эмас. Инсоният онгу тафаккури шаклланган илк даврлардан то бугунгача не-не алломалар улар таърифини келтириб, адо этишолмади. Бир сўз билан айтганда, ёш авлодни, эл-юрт, Ватан келажагини тарбиялаш, жамиятга ҳар жиҳатдан баркамол, комил инсонларни етказиб беришдек машаққатли касбни ардоқлаб келаётган устозлар ҳар қанча мақтов сўзлар, таърифу тавсиф, эъзозу эҳтиромга муносибдирлар. Мамлакатимизда ҳар йилнинг 1 октябрь санаси Ўқитувчи ва мураббийлар куни этиб белгиланганлиги катта шоду хуррамлик билан байрам қилиниши ҳам ана шундай ҳурмат-эҳтиром ва эъзознинг давлат миқёсидаги ифодасидир.
Шу йилнинг 28 сентябрь куни "Фарҳод” маданият саройида бўлиб ўтган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда навоий шаҳар таълим муассасаларида фаолият кўрсатиб келаётган ўқитувчи ва мураббийлар муносиб тақдирланди. Тадбирда Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов халқ таълими ходимларини қутлар экан, навоийлик устозлар касб байрамини ёруғ юз билан кутиб олаётганликларини алоҳида таъкидлади.
Шаҳар мактаблари ўқувчиларининг 2014-2015 ўқув йилида қўлга киритган ютуқлари ҳам буни тасдиқлаб турибди, – деди шаҳар ҳокими. – "Билимлар беллашуви”нинг республика босқичида 14 нафар навоийлик ўқувчилар иштирок этиб, шундан 3 нафари фахрли 1-ўринни қўлга киритишди.
Айниқса, 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 2015 йилги "Таълим сифати кўрсаткичлари” бўйича мактаблар рейтингида мамлакатимиздаги 10 мингга яқин умумтаълим мактаблари ўртасида 1-ўринни эгаллаганлиги шаҳримизда таълим соҳасидаги ислоҳотлар талаблар даражасида амалга оширилаётганлигидан далолат беради. Шундан сўнг шаҳар маъмурияти раҳбари шаҳар таълим муассасаларида фидокорона меҳнат қилаётган устозларнинг катта гуруҳига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг "Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари ҳамда шаҳар ҳокимлигининг Ташаккурномаларини тантанали равишда топширди. Шаҳар ўқитувчиларини вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Эркин Мусаев ҳам бошқарма жамоаси ва вилоятимиз халқ таълими ходимлари номидан қутлади. Вилоятимиз халқ таълими тизими раҳбари кўплаб устоз ва мураббийларга Халқ таълими вазирлигининг Фахрий ёрлиғи ҳамда халқ таълими бошқармасининг Фахрий ёрлиқлари ва Ташаккурномаларини тақдим этди.
Шундан сўнг устозлар учун "Фарҳод” маданият саройи, Навоий маданият ва санъат коллежи ҳамда умумтаълим мактаблари ёш санъаткорлари ижросидаги байрам концерти намойиш этилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!