JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » “Бахтим шул-ўзбекнинг Зулфиясиман!”

“Бахтим шул-ўзбекнинг Зулфиясиман!”

19-10-2015 10:54 Navoiy shahri, Yangiliklar
2015 йил 14 октябрь куни Навоий шаҳар Ёшлар марказида Зулфия номидаги Давлат мукофоти саралаш танловининг Навоий шаҳар босқичи ҳамда Зулфия таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан  "Бахтим шул-ўзбекнинг Зулфиясиман!” мавзусидаги  тадбир ўтказилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил   10 июндаги ПФ-2326 сонли Фармони билан тасдиқланган "Зулфия номидаги Давлат мукофоти тўғрисида”ги Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда олий ўқув юртлари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларидан 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган истеъдодли ва иқтидорли қизлардан 194 нафари номзод сифатида, 150 га яқини ҳаваскорлар сифатида иштирок этишди. Юртимизда Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши бизнинг мамлакатимизда аёл зотини эъзозлаш унга эҳтиром кўрсатиш билан бир қаторда хотин-қизларимиз ижодига юксак бахо берилаётгани ва улар фаолияти қўллаб-қувватланаётганидан дарак беради. Танлов Зулфияхоним ҳаёти ва ижодидан олинган лавҳалардан иборат видеоролик билан бошланди. Шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори М.Темирова барча йиғилганларни табриклаб, бу йилги танлов ўзгача шукуҳда ўтаётганлиги, Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллик юбилейи ҳамда танловнинг мақсад ва вазифалари ҳақида тўхталиб ўтди. Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг Навоий шаҳар босқичида адабиёт, санъат, маданият, таълим ва фан йўналишларида 194 нафар қизлар иштирок этишди. Президентимиз ташаббуси билан таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловига қизиқиш ошиб бормоқда, - дейди шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Темирова. - Бу йил тадбирнинг қуйи босқичларида ўтган йилга нисбатан 94 нафар кўп даъвогар қатнашгани шундан далолат беради. Уларнинг 80 нафарга яқини билимдонлик синовлари, фан олимпиадалари, ижодий кўрик-танловлар, спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган қизлардир. Бу ёшлар танловга халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим, маданият ва спорт ишлар вазирликлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тавсия этилган. Танлов иштирокчилари тегишли йўналишлар бўйича қобилият ва маҳоратини намойиш этди. Улар нашр этилган китоблари, олиб бораётган илмий изланишлари, таълим соҳаси ва оммавий-маданий тадбирлар ташкил этишдаги муваффақияти, мамлакат ва халқаро миқёсида ўтказилган спорт мусобақаларида эришган ютуқларининг ўзига хос тақдимотини ўтказди. Барча йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!