JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » КОРХОНАНИНГ ХАРИДОРГИР МАҲСУЛОТЛАРИ

КОРХОНАНИНГ ХАРИДОРГИР МАҲСУЛОТЛАРИ

19-10-2015 17:30 Navoiy shahri, Yangiliklar
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг тобора ривожланаётганлиги мамлакатимиз иқтисодиётига муносиб улуш қўшиши билан бир қаторда аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшиланишига хизмат қилмоқда. Буни шаҳримизда фаолият юритаётган минглаб кичик бизнес субъектлари мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Яқиндагина иш бошлаган "Навқирон-нозанин” оилавий корхонасида ҳам катталар ва болалар учун сифатли пайпоқлар ишлаб чиқарилмоқда. Жорий йилнинг иккинчи чорагида иш бошлаган мазкур корхонада "Савдогарбанк” вилоят филиалининг 55 миллион сўмлик кредит маблағи ёрдамида 7 та хорижий технология йўналиши сотиб олиниб, ўрнатилди. – Янги технологияларни йўлга қўйишда тажрибали мутахассиснинг ёрдами катта бўлди, – дейди корхона дизайнери Маъруф Қайимов. – У жиҳозларни ўрнатиб, бир ой давомида пайпоқ тўқиш сир-асрорларини бизга мукаммал ўргатди. Хитойнинг бу тўқув жиҳозлари компьютерлаштирилган бўлиб, барча ишни ўзи бажаради. Бунинг учун компьютердаги махсус дастурда пайпоқ дизайни яратилади ва флешка орқали тўқувчи аппарат хотирасига киритилади. Шундан сўнг ҳар бир аппарат хотирасидаги дизайн орқали пайпоқ ишлаб чиқараверади. Айни пайтда беш нафар ишчи меҳнат қилаётган корхонада иш қизғин. Биз тайёр маҳсулот – бежирим пайпоқлар сифатини текшириб кўраётган корхона раҳбари Хуршида опани суҳбатга тордик. – Хомашёни Тошкент шаҳридаги тўқимачилик корхонасидан шартнома асосида олиб келишни йўлга қўйдик, – дейди Хуршида Қайимова. – Бир кунда 500 жуфт пайпоқ ишлаб чиқаряпмиз ва бу маҳсулотлар ички бозорда ўз эгаларини топмоқда. Корхона раҳбари келгусида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини хорижга экспорт қилиш, корхона фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги режалари ҳақида ҳам тўлқинланиб гапирди. Корхонадаги қизғин меҳнат жараёни ва астойдил ҳаракатлар бу эзгу режалар ҳам амалга ошишидан далолат бериб турарди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!