JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » КОРХОНАНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРИ

КОРХОНАНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРИ

02-11-2015 18:36 Navoiy shahri, Yangiliklar
Шаҳримизда яқиндагина иш бошлаган "Paxtakor Navoiy plyus” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифати ва бежирим дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда. Корхонанинг ўз маблағи ҳамда "Қишлоқ қурилиш банк” вилоят филиалининг 400 миллион сўм имтиёзли кредити ёрдамида Хитой ва Жанубий Корея технология йўналишлари келтириб, ўрнатилди. – Ҳудуддаги бўш турган бинони қайта таъмирлаб, фаолият бошладик, – дейди корхона раҳбари Толиб Равшанов. – Дастлаб 5 та пайпоқ тўқиш дастгоҳи ҳамда 25 та тикув машинкалари олиб келдик. Натижада ўн нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди. Уларнинг аксарияти ёшлардир. Келгусида корхонанинг тўлиқ қувватда ишлай бошлаши билан яна 50 та янги иш ўрни яратилади. Айни пайтда корхонада болалар ва катталар пайпоқлари ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотлар таркибининг 88 фоизи пахта толаси, 12 фоизи эса сунъий толадан иборат. Бундан ташқари, бу ерда замонавий тикув цехининг чевар қизлари томонидан ташкилот ва муассасалар учун буюртма асосида турли хилдаги кийим-кечаклар тайёрланмоқда. Бу иш унумдорлигини ошириш билан бир қаторда, маҳсулотларнинг юқори сифатини ҳам таъминламоқда. Цехда қўли-қўлига тегмай ишлаётган Дилноза Ахатова тайёр маҳсулотларни авайлаб жойлаштирар экан, шундай деди: – Архитектура ва қурилиш коллежини битириб, шу корхонага ишга кирдим. – Илгари уйда тикувчилик билан шуғулланар эдим. Корхонада иш бошлаганим мени янада чаққон бўлишга ундамоқда. Ишим ўзимга жуда ёқади. Корхонамизда ишчи-хизматчиларнинг самарали ишлашлари учун барча шароитлар яратилган. Халқимизнинг "Қаловини топсанг қор ҳам ёнади”, деган ибратли нақли бежиз айтилмаган. Корхонада тайёрланаётган маҳсулотлар ички бозорда жуда харидоргир. Биз жамоанинг келгусидаги режалари билан қизиқдик. – Тез орада нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўямиз, – дейди корхона раҳбари. – Бунинг учун хориждан замонавий технология ҳам келтирдик. Натижада яна 10 нафар ёшларни иш билан таъминлаш имкони яратилади. Фаолиятимизни юксалтиришда давлатимиз раҳбарининг 2015 йил 15 майдаги Фармони муҳим дастуриламал бўлмоқда. Фаолиятини тобора кенгайтираётган мазкур корхонада иш жадал суръатларда олиб борилмоқда. Зеро, тадбиркорнинг аниқ мақсадлар билан интилиши янгидан-янги ғояларга қанот бўлиши табиий.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!