JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ШИФОХОНА ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ

ШИФОХОНА ЯНГИ ҚИЁФА КАСБ ЭТДИ

03-11-2015 19:41 Navoiy shahri
Мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгайиб бормоқда. Яқинда Навоий "Электрокимёзавод” ҚК АЖ нинг эски тиббий-санитария қисми ўрнида вилоят наркология диспансери ўз фаолиятини бошлагани ҳам шу мақсадга хизмат қилади. Бино 2015 йилги Инвестиция дастури асосида тўлиқ реконструкция қилинди. Бу ерда "Арба” хусусий корхонаси томонидан олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларига давлат бюджетидан 1 миллиард 518 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Шифохонанинг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокимлиги масъул ходимлари, вилоят ва шаҳар соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ва мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. – Ҳозиргача диспансеримиз эски мослаштирилган бинода жойлашган бўлиб, ўзининг биокимёвий ва клиник таҳлилхоналарига эга эмасди, – дейди вилоят наркология диспансери бош врачи ўринбосари Юлдош Ражабов. – Янги бинода бу камчиликлар бартараф этилди ва эндиликда янги физиотерапия хонаси, биокимёвий ҳамда клиник лаборатория ҳам мавжуд. Бу беморларнинг лаборатория таҳлили, шифокор текшируви ҳамда даволанишларини бир жойнинг ўзида амалга ошириш имконини беради. Ўз навбатида бу ишимиз сифат ва самарадорлигини таъминлабгина қолмасдан, беморларнинг вақтини ҳам тежайди. Шифо масканида 25 қатновли амбулатория ва 5 ўринли кундузги даволаш бўлимлари ҳамда ётиб даволанувчи беморлар учун 60 ўринли стационар ҳам ташкил этилиб, уларга 15 нафар малакали шифокорлар хизмат кўрсатиб келмоқда. – Замонавий талаблар даражасида реконструкция қилинган янги шифохонамиз қисқа вақт ичида фойдаланишга топширилганидан мамнунмиз, – дейди шифокор Каромат Шоимова. – Чунки бу ерда ҳар бир шифокор учун алоҳида хона мавжуд. Кенг, шинам ошхона, дам олиш ва кир ювиш хоналари ишлаб турибди. Замонавий тиббий ускуналар олиб келинган. Шундай қулайликлар яратилгани боис биз ҳар бир бемор билан индивидуал ишлаш имконига эга бўлдик. Бир сўз билан айтганда, бугун ўз фаолиятини янги масканда бошлаган шифокорлар аҳоли саломатлиги йўлида янада фидокорлигу шижоат билан меҳнат қилишга киришганлиги уларнинг юз-кўзларида акс этган мамнуният ва қувонч ҳисларидан сезилиб турарди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!