JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » САХОВАТЛИ ЗАМИН НЕЪМАТЛАРИ – ДАСТУРХОНИМИЗДА

САХОВАТЛИ ЗАМИН НЕЪМАТЛАРИ – ДАСТУРХОНИМИЗДА

11-11-2015 17:35 Navoiy shahri
Навоий шаҳрида ҳам қиш ва баҳор ойларида бозорларимиз тўкинлиги ва дастурхонларимиз мўл-кўллигини таъминлаш мақсадида 2015-2016 йил қиш-баҳор мавсуми учун 4 минг 652 тонна асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини захирага жамғариш режалаштирилган. Уларнинг асосий қисми ижтимоий соҳа омборлари ва музлаткичларда сифатли сақланмоқда. Бу тадбирга жалб қилинган ижтимоий соҳа объектлари, тайёрловсавдо корхоналари, деҳқон бозорлари, йирик корхона ва ташкилотларда ушбу маҳсулотлар бўйича тўлиқ шартномалар тузилди ва корхоналарнинг эҳтиёжи учун керакли бўлган кредит маблағлари ажратилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ўз муддатларида жамғарилиши, қиш ойларида ички истеъмол бозорларида нарх-навонинг барқарорлигини таъминлайди. Қиш-баҳор мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси маъмурияти турли хил арзон ва сифатли мева-сабзавотларни сотувга чиқариб корхона жамоасини хурсанд этмоқда. Бундай савдо ярмаркаларини ўтказиш кончилар учун анъанага айланган. Корхонанинг "Дўстлик” агрофирмаси, Жанубий кон бошқармасига қарашли Зармитан саноат майдони, Уй-жой коммунал бошқармасининг ёрдамчи хўжаликлари ҳамда "Агросифатсавдо”, "Денов тонги” хусусий корхоналари томонидан келтирилаётган маҳсулотлар НКМК ДК ишлаб чиқариш корхоналари ва бўлинмаларидаги ярмаркаларда савдога чиқарилди. Айни пайтда комбинатнинг Навоий шаҳридаги ишчи-ходимлари учун 16 марта бундай ярмаркалар ташкил этилиб, мева-сабзавотлар улар дастурхонининг кўркига-кўрк қўшмоқда. – Бундай тадбирлар корхона тасарруфидаги барча ҳудудларда ўтказиб келинмоқда, – дейди НКМК давлат корхонаси ижтимоий ривожлантириш бўлимининг озиқ-овқат таъминоти муҳандиси Алижон Тангатаров. – Бунинг учун шаҳар бўйича 142 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамғариш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда савдо ярмаркалари орқали 550 тоннадан зиёд табиат неъматлари ишчи-ходимларга етказиб берилди. Мақсадимиз остонада турган қиш фасли давомида улар хонадонига мўл-кўлчиликни таъминлаш орқали кўтаринки кайфият улашишдир. Ярмаркалар кончиларнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини жамғаришларида катта кўмак бўлмоқда. Биз НКМК ДК бош бошқармаси қаршисидаги майдонда ўтказилган ярмаркада маҳсулот харид қилаётган аёлни суҳбатга тортдик.– Ҳар йили маъмурият томонидан ташкил қилинаётган бу хайрли иш барчамизни қувонтиради, – дейди Ойдиной Ҳафизова. – Айниқса, рўзғор учун зарур лимон, тухум, картошка ва мевали шарбатларни пластик карточкалар орқали олаётганлигимиз айни муддао бўлди. – Ҳар йили корхона томонидан ташкил этилаётган савдо ярмаркаларида иштирок этиб, ишчи-хизматчиларни саховатли она заминимизда етиштирилаётган мева-сабзавотлар билан таъминлаймиз, – дейди "Денов тонги” хусусий корхонаси раҳбари Ўктам Каримов. – Бу тадбирлар уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда. Бундай савдо ярмаркалари Навоий машинасозлик, 1-Гидрометаллургия заводлари, Тиббий-санитария бўлими, Уй-жой коммунал бошқармаси ҳудудларида ҳам ташкил этилмоқда. Ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган бундай мева-сабзавотлар савдоси Марказий кон бошқармасига қарашли Зарафшон, Шимолий кон бошқармасидаги Учқудуқ, Жанубий кон бошқармасида эса Нуробод шаҳарларида ҳамда Зафаробод шаҳарчаси ҳудудларида ҳам давом эттирилмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!