JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » КИТОБХОН ЁШЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ

КИТОБХОН ЁШЛАРНИНГ СЕВИМЛИ МАСКАНИ

27-11-2015 18:28 Navoiy shahri, Yangiliklar
Ҳар бир инсон болалик дамларидан билим масканларида таҳсил олар экан, қалбида китобга бўлган илк меҳру ҳавасни уйғотган мактаб кутубхоналари унинг келажак орзуларига замин ҳозирлайди. Бу муқаддас нурхона ўғил-қизларнинг ақл-заковати ва тафаккур олами кенгайишида муҳим ўрин тутади. Шаҳардаги 10-умумтаълим мактаби кутубхонаси ҳам мана шундай зиё масканларидан саналади. Бу ерда 1390 нафардан зиёд китобхонлар ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари, зарур ўқув дарсликлари, болалар адабиёти, ўқув услубий қўлланмалар, мамлакатимиз Президенти асарлари ҳамда инглиз ва рус тилидаги адабиётлардан фойдаланиб келишмоқда. Кутубхонада бўлганимизда ўқув залида китоб мутолаа қилаётган кўплаб ўғил-қизларни учратдик. Улардан бирини суҳбатга тортдик. – Дарсдан бўш вақтларимда бу ерга келиб, ўзбек адибларининг асарларини ўқийман, – дейди 9-синф ўқувчиси Гулшода Нортожиева. – Кутубхонадаги "Тилга эътибор – элга эътибор”, "Аждодлар маънавий мероси”, "Китоб – эзгуликлар элчиси”, "Конституция – бахтимиз қомуси”, "Болаларга беринг дунёни” кўргазмали бурчаклар ўқувчиларда китобга чексиз меҳр, аждодларимиз маънавий меросига ҳурмат туйғуларини ривожлантирмоқда. Ҳар бир тадбирни, ёзувчи ва шоирларнинг ижодий кечаларини, албатта, кутубхонамиз билан ҳамкорликда ўтказамиз. – Бу ерда буюк алломаларнинг бебаҳо бадиий-илмий асарларидан, республика ва вилоятимизда чоп этиб келинаётган 30 га яқин турдаги газета ва журналлардан ҳар куни қанчалаб ўқувчи ва ўқитувчилар баҳраманд бўлишмоқда, – дейди бош кутубхоначи Гулноз Саитқулова суҳбатимизни давом эттириб. – Мактабимиз 2015-2016 ўқув йили учун барча турдаги дарсликлар билан тўлиқ таъминланган. Умумий адабиётлар фонди 15 минг 856 тани ташкил этади. Ўтган ўқув йилида ўқувчимиз Жавоҳир Жаҳонов "Энг яхши китобхон” кўрик-танловининг шаҳар босқичида юқори ўринни қўлга киритди. Ҳар гал ёшлар билан ўқиган асарларининг қаҳрамонлари тўғрисида суҳбатлашаман. Бу болаларнинг мустақил фикрлаш қобилиятларини оширади. Мактаб жамоаси ҳар йили ахборот-ресурс марказлари, ота-оналар, ўқитувчилар, маҳалла жамоатчилиги кўмагида "Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” хайрия тадбирларини ўтказиб келмоқда. Натижада кутубхона фонди янги нашр этилаётган бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар, энциклопедия ва бошқа китоблар билан бойитиб борилаётир. Ўтган ўқув йилида "Истиқлол” маҳалласи томонидан кутубхонага 20 та янги бадиий адабиётлар туҳфа этилгани ўқувчилар қалбини қувончга тўлдирди. Мактаб ўқувчилари ўртасида ”Китобим – офтобим” ва "Энг билағон ўқувчи” кўрик-танловларини ўтказиш ҳам кутубхона анъанасига айланган. Бу ёшларнинг бадиий адабиётга, китобга бўлган меҳр ва қизиқишини ошириб, уларда китобларни тоза-озода сақлаш, кўз қорачиғидек асраш кўникмаларини ривожлантириб бормоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!