JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР МАСКАНИ

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАР МАСКАНИ

21-01-2016 21:14 Navoiy shahri, Yangiliklar
Мамлакатимизда ёш авлоднинг соғлом ва баркамол униб-ўсиши, ҳар томонлама камолга етиши йўлида тенгсиз имкониятлар яратилган. Улардан унумли фойдаланган ёшларимиз чуқур билим олиб, истаган касбни эгаллашлари ёки ҳунар сирларини мукаммал ўрганиб моҳир ҳунарманд бўлиб етишишлари мумкин. Шаҳримиздаги "Ёшлар маркази”да бўлиб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. 2011 йилда қуриб фойдаланишга топширилган марказнинг муҳташам биносида бугунги кунда минглаб ёшлар малакали мутахассислар ёрдамида ўзлари қизиққан соҳа бўйича билим ва маҳорат сирларини эгаллашмоқда. – Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли касб-ҳунарлар ўрганишларига кўмаклашиш, уларни соғлом ва маънавий етук инсонлар этиб шакллантиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, – дейди марказ директори Икромиддин Қодиров. – Айни пайтда бу ерда 15 та тўгарак, шунингдек, маслаҳат ва ахборот-ресурс марказлари фаолият юритмоқда. Барча машғулотлар хоналари таълимнинг энг сўнгги техник воситалари, ўқув қуроллари, компьютер жамланмалари ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Марказдаги "Инглиз тили”, "Компьютер”, "Шахмат-шашка”, "Пазандачилик”, "Рус тили”, "Ёш дизайнерлар ва тикувчилик”, "Сартарошлик”, "Спорт”, "Амалий санъат”, "Тасвирий ва амалий санъат”, "Creative” инновацион ғоялар, "Рақс”, "Ёш лидерлар”, "Футбол” тўгараклари ҳамда "Ёш тадбиркор” консультатив ва ахборот-ресурс марказида бугунга қадар 22 мингдан ортиқ ёшларга илм ва ҳунар сирлари ўргатилди. Ўтган 2015 йил давомида 9200 нафардан ортиқ ёшлар мавжуд тўгарак ва клубларнинг дарс машғулотларига жалб этилди. Уларнинг 4585 нафарини қиз болалар, 4657 нафарини ўғил болалар ҳамда 700 нафарга яқинини кам таъминланган оилалар фарзандлари ташкил этди. Шунингдек, 20 нафардан ортиқ профилактик назоратдаги ёшлар ва 100 нафарга яқин турли даражадаги ногирон болалар ҳамда ёшлар ушбу тўгараклар ёрдамида ўзларининг билим, кўникма ва малакаларини ошириб, эртанги кунга ишонч билан қарашмоқда. Тўгаракларга мураббий-педагоглар танлов асосида ишга қабул қилинган бўлиб, ҳозирги пайтда 19 нафар маҳоратли мутахассис фаолият кўрсатаяпти. Улардан икки нафари – "Creative” инновацион ғоялар тўгараги раҳбари Б.Абдуллаев ҳамда "Ёш лидерлар” тўгараги раҳбари Ҳ.Гаппарова давлатимизнинг юксак мукофоти "Шуҳрат” медали билан тақдирланган. Тўгарак ва клуб аъзолари "Камолот” ЁИҲ ва бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этиб келинаётган вилоят ва республика миқёсидаги турли тадбир, танлов ва лойиҳалар, фестивалларда доимий равишда иштирок этиб келишмоқда. Жумладан, "Ёш лидерлар” тўгараги аъзоси Ф. Бахтиёров "Ёш навоийхонлар” вилоят кўрик-танловида фахрли 1-ўринни эгаллади. М.Исломова ҳамда Д.Абдуҳамидова "Юрт келажаги” кўрик-танловининг "Журналистика” йўналиши вилоят босқичи ғолиблари сифатида республика босқичи йўлланмаси соҳибалари бўлишди. Бундан ташқари, Н.Ҳошимов "Юксак маънавиятли авлод” кўрик-танловининг республика босқичида "Президент асарлари билимдони” йўналишида 1-ўринни қўлга киритди. Марказда эришиб келинаётган бундай ютуқлар тўғрисида узоқ гапириш мумкин. – 5 ойдан буён марказнинг "Рус тили” тўгарагига қатнашиб келаман, – дейди 8-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Шаҳзода Жўрақулова. – Устозимиз Нодира Абдуллаева машғулотларни қизиқарли тарзда ташкил этиб, тушунтириб борадилар. Биз машғулотларни мароқ билан тинглаймиз. Келажакда марказдаги бошқа тўгаракларга ҳам қатнашиш ниятидаман. Бундан ташқари, марказ мутахассислари ва тўгарак раҳбарлари билан биргаликда кўчма тўгараклар ташкил этилган бўлиб, унга кўра, ҳафтанинг шанба кунлари шаҳримиздаги кўп қаватли оилавий ётоқхоналарда уларда истиқомат қилувчи ёшлар учун тўгарак машғулотлари ўтказиб келинмоқда. Бу ерда тўгарак аъзолари, ёшлар ва мутахассислар учун икки ҳафтада бир марта чоп этилувчи хабарнома ташкил этилган бўлиб, у орқали марказдаги янгиликлар, тадбирлар, интеллектуал ўйинлар ҳамда кўрик-танловлар, эришилаётган ютуқлардан доимий равишда огоҳ бўлиб бориш мумкин. Бир сўз билан айтганда, иқтидорли ёшлар маскани уларнинг келажакка ишонч билан дадил одимлашида яқин ҳамкор ва кўмакдош бўлиб келмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!