JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОРНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ

ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОРНИНГ ЁРҚИН ИФОДАСИ

25-01-2016 21:43 Navoiy shahri, Yangiliklar
"Ёшлар маркази”да 2015 йил – "Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан вилоятда амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган тадбир ўтказилди. Вилоят ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат кенгаши, Маънавият тарғибот бўлими, "Нуроний” жамғармаси ҳамда "Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 2015 йил Давлат дастури асосида ҳукуматимиз томонидан нуроний онахону отахонларимизга кўрсатилган ғамхўрлик ва имтиёзлар хусусида батафсил сўз юритилди. Бундай хайрли ишлардан кексаларимиз кўнгли тоғдек кўтарилиб, нечоғлик шод бўлганлигини таъкидлади. Йиғилишда вилоят дастурини амалга ошириш учун 149,1 миллиард сўм ва 9,1 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланганлиги, шунингдек, 301 нафар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёлғиз қарияларнинг уйлари таъмирланганлиги, уларга замонавий телевизорлар, мобил телефонлари ҳамда бошқа совғалар тарқатилганлиги айтиб ўтилди. Тадбирда сўзга чиққанлар, халқимиз азал-азалдан кекса авлод вакилларини алоҳида ҳурмат қилиб, уларни эъзозлашганлигини қайд этишди ва бу қадрият анъанаси 2015 йилда янада кучайганлигини, дастур доирасида амалга оширилган ишлар отахону онахонларимизга бўлган чуқур ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин ифодаси эканлигини таъкидлашди. – Йилнинг ўтган даврида кексаларимизни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида мутасадди ташкилотлар томонидан кўплаб хайрли ишларга қўл урилди, – дейди шаҳар мониторинг гуруҳи раҳбари Фарҳод Мирзаев. – Шаҳримизнинг ҳар бир гўшасида улар учун маънавий-маданий тадбирлар ташкил этилди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва якка-ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга қулай шарт-шароитлар яратилди. Уларнинг кўнглини кўтариш мақсадида байрам кунларида совғалар улашилди. Хуллас, Давлат дастури доирасида бажарилиши лозим бўлган вазифалар ижроси ортиғи билан амалга оширилди. Тадбирда "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури мониторингини муваффақиятли амалга оширган гуруҳ раҳбарларига ташаккурномалар тақдим этилди. Бундан ташқари, "Маънавият кўзгуси” газетаси таҳририяти томонидан эълон қилинган ижодкорлар танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!