JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ПОМИДОР КЎЧАТЛАРИ ЁМҒИР СУВИДА ПАРВАРИШЛАНМОҚДА

ПОМИДОР КЎЧАТЛАРИ ЁМҒИР СУВИДА ПАРВАРИШЛАНМОҚДА

29-01-2016 18:03 Navoiy shahri, Yangiliklar
Бугун республикамизнинг қай бир ҳудуди, қай бир бозорига кирманг, қишин-ёзин расталарини тўлдириб турадиган сархил мевалардан кўзингиз қувнайди. Бу мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги, хусусан, деҳқончилик ва боғдорчиликнинг тобора равнақ топиб бораётганидан далолат. Бугун эса қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, хўжалик моллари сифати ва миқдорини янада ошириш борасида иссиқхоналар қуриш дастурининг ҳар бир ҳудудда жорий этилиши иқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳоли турмуш тарзини янада оширишда муҳим омил бўлиб келмоқда. Бу борада давлатимиз томонидан тадбиркор, деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлаб, уларга имтиёзлар яратилиши, қатор ҳуқуқий қарорларнинг қабул қилиниши соҳа вакилларини иштиёқ билан ишлашга ундаяпти. Шу боис, бугун қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, самара ва сифатини янада яхшилаш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилаяпти. Республикамиз Президентининг 2009 йил 26 январдаги "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан кенг кўламдаги тадбирлар амалга оширилиб, замонавий иссиқхоналар бунёд этилмоқда. – Айни пайтда Навоий шаҳрида 70 тага яқин иссиқхоналар фаолият юритмоқда, – дейди Навоий шаҳар ҳокимлиги мутахассиси Санжар Ҳамдамов. – Уларда етиштирилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорларга ҳам етказиб берилмоқда. Иссиқхоналарнинг кўпайиши натижасида қишнинг қоқ чилласида ҳам бозорларимиздан ёз неъматларини бемалол харид қилиш мумкин. Бугун шаҳар тадбиркорлари ҳам иссиқхоналарда табиат неъматларини етиштириб, эл дастурхонини тўлдириш мақсадида астойдил меҳнат қилишмоқда. 2015 йилда "Navoiy-Seul Tradle” масъулияти чекланган жамияти банк кредити ёрдамида 635 минг АҚШ долларилик Корея технологиясига асосланган замонавий иссиқхона барпо этди. Унда ўсимлик тупроқда эмас, балки ердан кўтарилган мосламалардаги полиэтилен қопларга жойланган кокос дарахти пўстлоқларида ўстирилади. Бу иссиқхона      1 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, унда Голландиянинг "Торре” навли уруғидан кўкартирилган 21 минг туп помидор кўчати парваришланмоқда. – Кокос пўстлоғига экилган ниҳолларда ерда экилганга қараганда касалланиш эҳтимоли кам бўлади, – дейди жамият иш юритувчиси Қундуз Бекмуродова. – Бу технологиянинг қулайлик томони шундаки, агар иссиқхона иссиқлиги меъёридан ошса, том устки қисмидаги кичик деразалар ўз-ўзидан очилади. Агар совуб кетса, яна ёпилади. Иссиқликни бир меъёрда сақлаш ниҳоллар учун жуда муҳим. Корея технологияси бу ишни тўлиқ ўзи бажаради. Тўрт нафар ишчи-хизматчилар меҳнат қилаётган иссиқхонада яна бир янгилик яратилди. Унинг атрофида 1200 метр куб ҳажмдаги сув ҳавзаси ташкил этилиб, унда ёмғир сувларини йиғиш йўлга қўйилди. – Экилган ҳосилни суғориш ишлари тўлиқ техник восита орқали амалга оширилади, – дейди Қундуз опа сўзини давом эттириб. – Ҳар куни кўчатларни белгиланган миқдорда суғорамиз. Сув ҳавзасида йиғилган ёмғир сувларининг юмшоқлиги помидор ниҳоллари парвариши учун жуда фойдали. Иссиқхонадаги ям-яшил манзара кўзингизни қувонтириб, дилингизни яйратади. Ҳосилга кириб, кўм-кўк бўлган помидор кўраклари февраль ойининг охири ва март ойининг бошларида пишиб етилиш арафасида. Ҳосилини интиқлик билан кутаётган тадбиркор эса келгусида иссиқхонани янада кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш ниятида. Зеро, қиш чилласида ҳам заминимизни яшилликка буркайдиган бу каби заҳматкаш инсонлар бор экан, бозорларимиз мўл-кўл, халқимиз турмуш даражаси янада фаровон бўлиши шубҳасиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!