JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ҲАШАР – ЭЛГА ЯРАШАР

17-02-2016 10:14 Navoiy shahri, Yangiliklar
Азалий эзгу қадриятларимизга содиқ навоийликлар ўтган дам олиш кунлари бўлиб ўтган "Маънавият куни” ҳашарида уюшқоқлик билан меҳнат қилишди. Буюк мутафаккир шоир ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллиги, соҳибқирон Амир Темурнинг 680 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбирларни юқори савияда ташкил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигига кенг миқёсда тайёргарлик кўриш ва байрамни кўтаринки руҳда нишонлаш мақсадида уюштирилган икки кунлик ҳашарда 470 гектардан ортиқ майдонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Унда 87 минг нафардан ортиқ ҳамшаҳарларимиз жумладан, 17 мингдан зиёд ёшлар иштирок этди. Шаҳримизнинг ҳар бир гўшасида, маҳалласида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг бошлаб юборилганлиги ўлкамизда баҳор нафаси сезилаётганлигидан далолатдир. Ҳашарда шаҳримиз кўркига кўрк қўшиб турган 2580 та дарахтлар оқланиб, уларга шакл берилди. Тураржой биноларининг атрофлари кўркамлаштирилди ҳамда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Ёшу қари астойдил меҳнат қилиб, кўп қаватли уйлар атрофини супуриб, ерларни тартибга солишди. Кўча ва хиёбонлар саранжомланиб, 40 километрдан ортиқ ариқ-лотоклар тозаланди. Ҳашарда шаҳар бўйича 133 дан ортиқ турли техника воситалари жалб этилди. Ҳашар шаҳарнинг барча ишлаб чиқариш корхоналари, таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникалар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларида ҳам кўтаринки кайфиятда уюшқоқлик билан олиб борилди.– Халқимизда "Ободлик кўнгилдан бошланади” деган мақол бежиз айтилмаган, – дейди шаҳар ободонлаштириш бошқармаси "Махсус транс” бўлими бошлиғи Усмон Жумаев. – Шаҳримиз аҳолиси фаол иштирок этган ҳашарда ариқлар тозаланиб, ерлар ағдарилди, истироҳат боғлари ва қабристонларда кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Унда 5 та юқори тоннали, 4 та "ISUZU” маркали махсус техника, 2 та эскаватор, 2 та трактор ва тиркамалар жалб этилиб, 265 тонна чиқинди шаҳардан олисдаги махсус белгиланган жойларга ташиб чиқарилди. Обод юртга байрамлар ярашади. Меҳнат байрамида олиб борилган кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари барчанинг қалбига ўзгача руҳ, хуш кайфият улашди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!