JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » СИФАТЛИ МАҲСУЛОТ – КОРХОНА КЎЗГУСИ

СИФАТЛИ МАҲСУЛОТ – КОРХОНА КЎЗГУСИ

16-02-2016 10:18 Navoiy shahri, Yangiliklar
Ўтаётган ҳар бир кунимиз ўзгариш ва янгиликларга бой. Фаровон ҳаёт қуриш, бунёдкорликлар завқи билан яшаётган халқимиз доимо яратувчанликка, бугунги ҳаётини кечагидан-да обод қилишга интилмоқда. Малоҳат Раҳмонова ҳам шундай ишбилармон аёллардан. У мана икки йилдирки, Навоий шаҳрида "Edem Textile” корхонасини бошқариб келаяпти. Дастлаб бу ерда беш киши иш бошлаган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг сони 20 нафарга етди. – Ўтган даврда кўзда тутилган ишларни йўлга қўйишда банкдан олинган 283 миллион сўмлик кредит жуда қўл келди, – дейди Малоҳат опа. – Унга 24 та тўқимачилик ускуналарини сотиб олдик. Ҳам саноат корхоналари учун зарур, ҳам рўзғорбоп пахта толали газлама ишлаб чиқараяпмиз. Улардан ётоқхона чойшаблари, корхоналар учун иш кийимлари тикиш мумкин. Матоларимиз буюртмачилар талабига қараб турли қалинликда тайёрланади. Улар тайёр бўлгунча асосан учта босқичдан ўтади. Маҳсулотларимизни Навоий кон-металлургия комбинати, "Электрокимёзавод” ҚК АЖ, "Навоийазот” АЖ корхоналарига ва бошқа вилоятларга ҳам буюртма асосида етказиб бераяпмиз. Хом ашёни эса "Навбаҳор текстиль” МЧЖ шаклидаги чет эл қўшма корхонасидан олаяпмиз.  Айни вақтда тўқув цехида бир ойда 20 минг погонометр газлама ишлаб чиқарилаяпти. У пишиқ ва пухталиги, юқори сифати билан буюртмачиларга маъқул тушмоқда. Бу ерда замонавий тўқув дастгоҳларининг тилини яхши тушунадиган ўндан зиёд хотин-қизлар ҳам меҳнат қилишаётир. Уларнинг 8 нафарини касб-ҳунар коллежларини тамомлаган ёшлар ташкил этади.  – Мен икки йилдан буён шу ерда ишлайман, – дейди тўқувчи Муниса Ийдиева. – Дастлаб Бухорога бориб, у ердаги ҳамкасбларимиздан замонавий дастгоҳларда ишлаш кўникмаларини ўрганиб келдик. Ҳозир ўзим мустақил равишда етти-саккизта ускунани бемалол бошқара оламан. Ишчи-ходимлар учун барча шароитлар етарли. Овқатланиш, кийиниш ва дам олиш хоналари мавжуд. Иш уч сменада ташкил этилган. Ойлик маошларимизни вақтида олаяпмиз. Икки йил ичида анча тажриба орттириб, бугун ўзим ҳам ишга янги келаётган ёшларга касб сирларини ўргатаётганимдан хурсандман. Корхонада ўтган 2015 йилда олинган соф даромад ҳисобидан ишчиларнинг меҳнат шароитлари яхшиланиб, иш ўринларини бирмунча кенгайтиришга эришилди. – Юртимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун катта имкониятлар яратилгани, қолаверса, янги корхонамни очаман, деган ишбилармонга банкларнинг тезкор молиявий кўмак бериши ишимизга мадад, орзуларимизга қанот бўлмоқда, – дейди Малоҳат опа суҳбатимиз сўнгида. Ҳа, корхона раҳбари бугун ҳам тинимсиз изланиш ва интилишда. Бу тадбиркорнинг келгусида маҳсулот турларини кўпайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини бугунгидан-да ошириш, янги иш ўринлари яратишдек олий мақсадлар билан яшаётгани, шу аснода Ватанимизнинг бунёдкорлик ишларига, иқтисодиётимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшишга астойдил киришганида ҳам яққол кўриниб турибди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!