JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ХИЗМАТ ТУРЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

ХИЗМАТ ТУРЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛМОҚДА

22-02-2016 14:58 Navoiy shahri, Yangiliklar
Кейинги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлик соҳаси жадал ривожланиб, аҳоли фаровонлиги, турмуш маданияти тобора юксалиб бормоқда. Айниқса, жойларда сервис хизматлари кўрсатишнинг янги турлари пайдо бўлаётгани халқимиз учун янада янги қулайликлар яратаётир. Тадбиркор Бахтиёр Жумаев ҳам 2009 йилда Навоий шаҳрида "Моҳинур” савдо маркази” маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этган эди. Бугунги кунда ушбу мажмуада аҳолига бир неча турдаги хизматлар кўрсатиб келинаяпти. Хусусан, аёллар гўзаллик салони, эркаклар сартарошхонаси, озиқ-овқат савдо дўкони, полиграфия, суғурталаш хизматлари ва телефон аппаратларини таъмирлаш хоналарида кўрсатилаётган хизматлардан ҳудуд аҳолиси жуда мамнун. – Дастлаб бу ерда олти киши билан иш бошлаган эдик, – дейди мажмуа раҳбари Б.Жумаев. – Бугунги кунга келиб олти турдаги маиший ва сервис хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилгани туфайли йигирма киши иш билан таъминланди. Мақсадимиз соҳа ривожига ўз ҳиссамизни қўшиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш ва оғирини енгил қилишдир. Мажмуанинг аёллар гўзаллик салонида бўлганимизда, у ерда ишловчилар ва мижозлар учун кенг ва ёруғ хоналар телевизор, замонавий хизмат мебеллари ва бошқа зарур воситалар билан жиҳозланганининг гувоҳи бўлдик. – Бу ерда беш йилдан буён ишлаяпман, – дейди аёллар сартароши Чўлпоной Улуғова. – Салонимиздаги қулай шароитлар ишимиз сифати ва самарадорлигини ошириш баробарида келаётган мижозларга ҳам маъқул тушмоқда. Сартарош қизларимизнинг барчаси тажрибали, чаққон ва энг асосийси, ўз ишига ижодий ёндашиш хислати бор уларда. Мижозларнинг ўз диди ва хоҳишига қараб, замонавий кўринишда сочларини турмаклаганимизда, бир ҳуснига ўн ҳусн қўшилиб, мамнун ҳолда чиқиб кетишади. Улар юзидаги табассумни кўриб, биз ҳам қилаётган меҳнатимиздан қувонамиз. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги Қарори асосида соҳа ходимларига бир қатор кредит ва солиқ имтиёзлари жорий этилган. Бу эса жойларда хизмат кўрсатиш соҳаси таркибини янада такомиллаштириш, уларнинг сифатини яхшилаш, қолаверса, аҳоли бандлигини таъминлашга кенг йўл очмоқда. Тадбиркор Бахтиёр Жумаев ҳам бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда келгусида мажмуада хизмат турларини янада кўпайтириб, дорихона ва тикувхоналар очишни режалаштирмоқда. Бу эса маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш имконини ҳам беради.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!