JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » САДОҚАТДА ТЕНГСИЗ ШОИРА

САДОҚАТДА ТЕНГСИЗ ШОИРА

26-02-2016 13:36 Navoiy shahri, Yangiliklar
Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия Исроилова ҳақида юракдан бир оғиз фикр билдириш ҳар бир китобхон учун ифтихор, деб ўйлайман. Зулфияхоним Зебунисо, Меҳри, Нодира, Увайсий, Анбар Отинлар ижоди давомчиси сифатида серқирра ижод йўли ва ҳаёт ибратини кўрсатиб ўтдилар. Борлиғини, жони-танини табиат тожи бўлмиш инсонга бағишлаб, унинг шодлигига шодлик, бахтига бахт қўшиш, дардига шерик, дил ярасига малҳам бўлишга интилиш, уни оппоқ тонг, порлоқ келажак сари етаклашга, бу йўлда муҳаббат ва вафо тимсолини кўрсатиб ўзбек аёлининг юрак низосини намоён қилиб яшаган миллатимиз шоираси Зулфияхоним ўтган баҳор юз ёшга тўлдилар. Аслида улуғлар хусусида фикр-туйғуларни батафсил айтиш осон эмас. Зулфия шеърияти инсон руҳи ва интилишлари, дард-ташвишлари, орзу-армонларига туташиб кетганлиги учун ҳам қадр-қимматини йўқотмай яшаб келмоқда. Халқ юрагида она юрт куйчиси, вафо, садоқат, меҳр тимсоли бўла олган шоирага умри давомида юксак мукофот ҳамда унвонлар берилгани бежиз эмас. Адабиётшунос, филология фанлари доктори, профессор С. Мамажонов шоиранинг "Шалола” тўпламига ёзган "Давр билан елкадош, халқ билан тақдирдош шеърият” номли сўзбошисида Зулфия шеърияти "Маънавий бой, руҳий тетик, ҳаётбахш ва мардона шеърият” дея таъриф беради. У "Келажак” деб номланган шеърида "Кечмишим ёлғиз бир алифбо – сабоқдай” деб ёзади ва унга умр бўйи амал қилиб ҳаётнинг тотли, ширин дамлари-ю, изтироб-аламлари, синовларига ҳам умид билан нозик халқона муносабат билдириб ижод қилиб яшади:
Не ёзсам туб-тубдан ҳаётга доир,
Инсоний қалбимнинг тебраниши ул.
Шоира ўз муҳаббатига содиқ. Турмуш ўртоғидан айро қолганида ҳижрон азобига дош бериб яшаётганини ҳамда бу айрилиқ уни қанчалик қийнаётганига қарамай "Сен тоқ эмас – икки торли соз, қўш қанотла қиласан парвоз”, деб ўз ёрига ваъда беради. У ташқи оламдаги воқеа-ҳодисаларни ўз таржимаи ҳолига боғлиқ ҳолда умидворлик ҳисси билан англайди. Зулфиянинг узоқ йиллар "Саодат” журналида фаолият юритиб шогирдларига "оқ йўл” тилаб устоз даражасига кўтарилишини меҳри дарёлиги белгиси деб англаш жоиз. Унинг ҳар бир китобини мушоҳада қилиб ўқиб кўрсак, одамларнинг шодлиги ва ғамини ўзиникидек ҳис этиб, умр кечириб, ижод қилганига шоҳид бўламиз. Биргина "Мушоира” номли шеърининг ўзи шоиранинг келгуси шуҳрати ҳамда донолиги учун етарли эди, аммо шундай юзлаб шеърлари жаҳоннинг турли тилларига таржима қилиниб ўқилаётгани қувончлидир. Шу боис унга машҳур, таниқли давлат арбоблари, ижодкорлар баҳо берганлари, унинг назм мактаби йўлини давом эттираётганлари бежиз эмас. Зулфия ҳақида ёзилган шеър ва насрий хотираларнинг ўзи бир китобга сиғмаслиги аён. Рус адиби Н.Тихонов "Ўзбек поэзиясининг юлдузли осмонида замонамиздаги шоиралар орасида энг ажойиби, энг жозибали юлдузи Зулфиядир” деб ёзади. Бундай ёрқин фикрларни келтиришни яна қанча давом эттирсак эътиборга лойиқ. Ҳамид Олимжон вафотидан бир йил ўтиб, 1945 йилда Зулфия битган "Баҳор келди сени сўроқлаб...” шеъридаги хулосасига то сўнгги нафасигача амал қилади:
Ҳижронинг қалбимда, созинг қўлимда,
Ҳаётни куйлайман, чекинар алам.
Тунлар тушимдасан, кундуз ёдимда,
Мен ҳаёт эканман, ҳаётсан сен ҳам!
Зулфия одамлар ташвиши, бахту дардини куйлаб шу ниятга эришган элимиз ифтихоридир. Унинг ижоди халқ мулкига айланди ва абадиятга муҳрланди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!