JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

"Соғлом она ва бола йили” шаҳар дастурини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 7-сон, 62-модда) ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2016 йил 14 мартдаги "Соғлом она ва бола йили” вилоят дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-49-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан,
Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2497-сонли ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2016 йил 14 мартдаги "Соғлом она ва бола йили” вилоят дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қ-49-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
"Соғлом она ва бола йили” шаҳар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага;
Дастурни амалга ошириш бўйича шаҳар комиссияси таркиби 2-иловага;
Дастурнинг ижросини таъминлаш бўйича шаҳар комиссияси аъзоларини Дастурнинг бўлимларига бириктирилиши 3-иловага;                                  Дастурнинг бажарилишини таҳлил этиш, мувофиқлаштириш ва унинг натижаларини шаҳар комиссиясига тақдим этиб бориш бўйича Мониторинг гуруҳи (кейинги ўринларда – Мониторинг гуруҳи) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарорига асосан "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга оширишда қуйидагилар асосий устувор йўналишлар этиб белгиланлиги маълумот учун қабул қилиниб, ижрога йўналтирилсин:
оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шарт-шароитлар яратиш, аҳолини тоза ичимлик сув, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттириш;
тиббиёт муассасаларининг, жумладан перинатал ва скрининг марказларнинг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг сонини кўпайтиришни таъминлаш, акушер-гинеколог ва болалар шифокорлари малакасини ошириш;
никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш, шу асосда туғма ва ирсий касалликлар сонини камайтириш ҳамда ушбу мақсадларда поликлиникаларни замонавий ташхис ускуналари билан жиҳозлаш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини аҳоли кенг қатламлари онгига сингдирган ҳолда катта тушунтириш ишлари олиб бориш;
аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминлаш;
ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминлаш;мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, эр-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратиш;
қиз болаларни - бўлажак оналарни - жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва
касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринни  эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантириш;
соғлом болани вояга етказишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва
ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга ошириш;
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, аввало қизларнинг ишга жойлаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш чора-тадбирларини таъминлаш;
дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб этиш;
оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш.
4. Шаҳар комиссиясига:
уч кун муддатда - ташкилот ва муассасалар раҳбарлари бошчилигида Дастурни амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилишини таъминлаш ва уларнинг зиммасига Дастурда белгиланган вазифаларни сўзсиз, тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун шахсий жавобгарлигини белгилаш; бир ҳафта муддатда - ташкилот, идоралар, хўжалик бирлашмалари томонидан ҳар бир ташкилот ва идора, маҳалла, бўйича "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури юзасидан тармоқ дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Дастурда белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича зарур
чора-тадбирлар кўриб, бажарилган ишлар тўғрисида ҳар ойнинг 18 санасига қадар шаҳар комиссиясига ахборот тақдим қилиб бориш вазифалари юклатилсин.
5. Дастурнинг ижроси бўйича 3-иловага мувофиқ бўлимларга бириктирилган масъулларга ўзларига тегишли Дастур бўлимларида белгиланган вазифалар ижросини доимий назоратга олиб, амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф қилиш бўйича шаҳар комиссиясига ва мониторинг гуруҳига маълумот киритиб бориш топширилсин.
6. Мониторинг гуруҳи корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда Дастур бўлимларининг масъуллари томонидан тақдим қилинган маълумотлар асосида, Дастурнинг бажарилиши тўғрисида вилоят Мониторинг гуруҳига ҳар ойнинг 20 санасига қадар ахборот тақдим қилиб борсин.

7. Шаҳар комиссияси (Ташназаров) ҳар ойда бир маротаба ўз йиғилишларида Дастур ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида корхона ва ташкилотларини ҳисоботларини эшитиб, вужудга келган муаммоларни бартараф қилиш чораларини кўрсин.
8. Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи (Холбоев) мазкур қарорни халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг тасдиғига киритилишини, Дастур ижроси бўйича ҳар чоракда бир маротаба тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарларининг халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг йиғилишларида ҳисоботларини эшитиб борилишини ташкил қилсин.
9. "Навоий-пресс” газетаси (Мирзаев)га шаҳар Дастурининг мақсад ва вазифалари ҳамда унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.
10. Ушбу қарор "Навоий-пресс” газетасида расман эълон қилинсин.
11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
12. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Навоий шаҳар ҳокими                                                        Н.Ахатов

2016  йил 18 март
№ Қ-185/03

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!