JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » КОРХОНАНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ КЕЛАЖАГИ

КОРХОНАНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ КЕЛАЖАГИ

06-04-2016 21:45 Navoiy shahri, Yangiliklar
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик тобора ривожланиб, янгидан-янги истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бу эса мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун кенг имконият ва шароитлар яратишга алоҳида аҳамият қаратилаётганлигининг натижасидир. Бу борада Навоий шаҳрида олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳам эътиборга лойиқ. Истиқболли лойиҳаларни ҳаётда татбиқ этилишида ўтган йили шаҳарда тижорат банклари томонидан соҳа вакилларига 180 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилганлиги муҳим аҳамият касб этди. Бунга шаҳримиз тадбиркорлари мисолида ҳам ишонч ҳосил қилиш мумкин. Тадбиркор Мавлон Рустамов 2014 йилда "Севинч атиргул келажаги” хусусий корхонасини ташкил этиб, аҳолига сифатли сут маҳсулотлари етказиб беришни йўлга қўйган эди. 2015 йилда эса у корхонани кенгайтириб, технологик қайта жиҳозлаш мақсадида "Саноатқурилишбанк”нинг вилоят филиалидан 220 миллион сўм кредит олиб, замонавий чет эл технологиясини келтириб ўрнатди. Айни пайтда 8 нафар ҳамшаҳарларимиз меҳнат қилаётган корхонада суткасига 1 тонна сут қайта ишланиб, йогурт, сметана, творог, қаймоқ, қатиқ каби 8 турдаги сифатли маҳсулот тайёрланмоқда. – Янги замонавий технология иш унумдорлигини ошириш билан бирга маҳсулотлар сифатини яхшилашда ҳам қўл келаяпти, – дейди корхона ишчиси Шоҳруҳ Жониқулов. – Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимиз хорижникидан асло қолишмайди. Корхонамизда ишчиларнинг самарали меҳнат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Савдо дўконларида корхонамиз белгиси билан сотилаётган маҳсулотларни кўрсам, жуда қувонаман. Биз ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни диққат билан кўздан кечираётган Мавлон аканинг келгуси режалари билан қизиқдик. – Ишни қулай ташкил этиш ҳамда маҳсулотлар турини кўпайтириш мақсадида биз боғдорчиликни ривожлантиришни ният қилганмиз, – дейди тадбиркор. – Шаҳар ҳудудидан ер олиб, турли хил мевали дарахтлар ўтқазиб, боғ барпо этмоқчимиз. Унинг ҳосили – ширин-шакар меваларидан сут маҳсулотлари тайёрлашда фойдаланамиз. Бу бизга қулай бўлиши билан бирга, даромадимизнинг ошишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!