JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БИЗ – БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ

БИЗ – БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ

15-04-2016 18:13 Navoiy shahri, Yangiliklar
Вилоятимизда "Биз – буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган, уч кун давом этган тадбир катта байрамга айланиб кетди. Фестивалда республика тарғибот гуруҳидан ўрин олган таниқли шоир ва ёзувчилар, санъат намоёндалари, олимлар ҳамда иқтидорли ёшларнинг вилоятимиз маркази – Навоий шаҳридан бошланиб, энг олис шаҳар ва қишлоқларни ҳам қамраб олган ёшлар билан учрашувлари уларга бир олам завқ-шавқ, унутилмас таассуротлар бахш этди. Уларда мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида жисмонан соғлом, маънан етук, интеллектуал салоҳиятли авлодни камолга етказиш борасида амалга оширилаётган изчил ишлар юксак натижалар бераётганлиги эътироф этилди. Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада дастуриламал бўлаётганлиги алоҳида таъкидланди. Фестиваль ёш авлодни мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ислоҳотлар, ҳаётимизда рўй бераётган демократик ўзгариш ва янгиланишлар билан яқиндан таништириш, уларда дахлдорлик туйғусини шакллантириш орқали ёшларни "Оммавий маданият” ва бошқа зарарли иллатлар таъсиридан асраш, юксак ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилмоқда. – Бу йилги фестивалда олдингиларидан фарқли ўлароқ, ёшларнинг таклиф ва истаклари асосида бир қатор янги лойиҳалар амалга оширилди, – дейди "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Навоий вилоят кенгаши раиси Жамшид Хўжаев. – "Бу менинг Ватаним” шиори остида Президентимиз китобларининг мазмун-моҳиятини ўрганишга қаратилган тақдимот, "Марра бизники” лойиҳаси асосида ўтказилган мустақиллик марафони, "Кичик фильмдан катта кинога”, "Талабалар театр студиялари”, "Ватаним – менинг фахрим!”, "Ёшлар – жонли ижро тарафдори” каби тадбирлар шулар жумласидандир. Фестиваль доирасида "Сиз севган қаҳрамонлар”, "Замонамиз қаҳрамонлари” мавзусида таниқли адиблар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари билан учрашувлар, "Депутат ва ёшлар” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди. Ёшларда "Оммавий маданият” ғояларига қарши иммунитетни мустаҳкамлашга қаратилган "Оммавий маданият” ва ёшлар маънавияти” лойиҳаси, уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ва ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларнинг уй юмушларига кўмаклашиш мақсадида ишлаб чиқилган "Нуронийлар эъзозимизда” лойиҳаси, "Виждонли сотувчи” акциялари барчага манзур бўлди. Тадбирлар доирасида "Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан суратга олинган "Барон” бадиий фильми ва ўзбек киноижодкорларининг бошқа асарлари намойиш этилди. Навоий шаҳрининг марказий маданият ва истироҳат боғидаги амфитеатрда намойиш этилган ёшлар симфоник оркестрининг концерт номерларини навоийлик йигит-қизлар, мумтоз ва замонавий мусиқа санъати мухлислари катта олқишлар билан қарши олдилар. Зарафшон шаҳри, Учқудуқ, Томди, Кармана, Навбаҳор, Хатирчи ва Нурота туманларидаги тадбирлар ҳам қизғин мулоқотларга бой бўлди. Маҳаллий "Камолот”чи ёшлар ҳамда тошкентлик меҳмонлар жамоалари ўртасидаги футбол баҳслари, санъаткорлар томонидан тақдим этилган концертлар барчада катта қизиқиш уйғотди. Қизилтепа туманидаги тадбирлар "Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси билан бошланди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшлар камолоти йўлида амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлар, бу жараёнда уларнинг иштироки, Ўзбекистонда ҳуқуқий-демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида сўз юритилди. Рустам Ҳайитов оиласи яқинда Кармана тумани марказида қад ростлаган "Камолот” уйларидан бирига кўчиб кирди. – Президентимиз раҳнамолигида ташаббускор ва интилувчан ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, – дейди у. – Уйимизда барча шароитлар мавжуд. Мана шундай кенг ва ёруғ, замонавий уйга кўчиб ўтганимиздан хурсандмиз. Вилоятда ёш оилаларнинг муносиб турмуш кечиришларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, шу йилги Наврўз байрами арафасида ёш оилалар учун Кармана туманида 64 хонадонли, Қизилтепа туманида 48 хонадонли "Камолот” уйлари, шунингдек, Навоий шаҳрида 96 хонадонли кўпқаватли тураржой бинолари фойдаланишга топширилди. Айни пайтда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаймоқда. Ёшлар фестивали Навоий шаҳридаги ўн тўрт минг томошабинга мўлжалланган "Ёшлар” спорт мажмуасидаги республика санъат усталари ва ёш хонандалар иштирокидаги "Мустақиллик фарзандлари” номли гала-концерт билан якунланди. Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Э. Турдимов сўзга чиқди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!