JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ФАРҒОНАГА ЭНГ КУЧЛИЛАР БОРАДИ

ФАРҒОНАГА ЭНГ КУЧЛИЛАР БОРАДИ

18-04-2016 18:20 Navoiy shahri
Маълумки, шу йилнинг май ойида Фарғона шаҳрида мамлакатимиз олий ўқув юртлари талабалари ўртасидаги анъанавий "Универсиада–2016” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бўлиб ўтади. Айни пайтда эса мамлакатимизнинг Тошкент, Наманган, Нукус ва Навоий шаҳарларида спортнинг волейбол, баскетбол, футбол, гандбол ва бокс турлари бўйича республика минтақавий саралаш босқичи беллашувлари ниҳоясига етди. Навоийдаги замонавий спорт иншоотларида финал босқичи йўлланмалари учун мезбонлар билан бирга Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари талаба-спортчилари кураш олиб боришди. Ҳудудий босқич баҳсларининг тантанали очилиш маросими "Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасига қарашли "Суғдиёна” спорт саройида ташкил этилди. Унда Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Раззоқов ва Навоий давлат педагогика институти ректори Холбой Ибраимовлар мусобақа қатнашчиларини табриклашди. Таниқли театр ва кино актёрлари Рустам Шарипов, Шоҳида Исмоилова ҳамда Дилноза Кубаевалар спортчиларга қизғин баҳсларда омад тилашди. Мусобақа қатнашчилари ва меҳмонлари учун вилоят санъаткорлари ижросида катта концерт дастури намойиш этилди. Шундан сўнг қизғин баҳслар бошланди ва баскетболчиларнинг спорт саройидаги дастлабки ўйинлариданоқ, майдон эгалари маҳорат бобида меҳмонлардан сезиларли даражада устун эканлиги сезила бошлади. Навоийлик йигитлар ва қизлар баскетбол жамоалари уч кун давом этган барча учрашувларда ғалаба қозониб, мусобақаларнинг ҳал қилувчи босқичи йўлланмаларини қўлга киритишди. Саралаш босқичининг волейбол бўйича беллашувларида йигитлар ўртасида ғолиблик учун кураш асосан мезбонлар ва самарқандлик спортчилар ўртасида кечди. Улар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда 3:1 ҳисобида навоийлик ёшлар устун келишди. Навоий давлат педагогика институтининг волейболчи қизлари ҳам ҳал қилувчи баҳс йўлланмасини қўлга киритдилар. – Тўққиз ёшимдан буён волейбол билан шуғулланаман, – дейди Навоий вилояти жамоаси аъзоси, НДПИ биринчи босқич талабаси Беҳруз Рўзиев. – Спорт маҳоратимнинг юксалишида "Умид ниҳоллари”, "Баркамол авлод” ва "Универсиада” мусобақалари муҳим роль ўйнамоқда. Мен уларнинг ҳар учаласида ҳам иштирок этганимдан бахтиёрман. Жамоамиз аъзоларининг мақсади ягона – Фарғонада бўладиган финал ўйинларида ҳам ғолибликни қўлга киритиш. Бокс жанглари ҳам қизғин курашларга бой бўлди. Унда еттита вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида ғолиб деб топилган Самарқанд вилояти вакиллари устунлик қилишди. Ринг соҳиблари эса Фарғонага учта йўлланма билан кифояландилар. Самарқандлик спортчилар футбол баҳсларида ҳам ғолиб чиқишди. "Навоийазот” АЖга қарашли "Кимёгар” спорт мажмуасида бўлиб ўтган гандболчилар беллашувлари ҳам қизғин курашларга бой бўлди. Унда қизлар жамоалари ўртасида самарқандликлар, йигитлар ўртасида эса қашқадарёликлар финал йўлланмаси соҳибларига айланишди. – Навоийдаги мусобақалар ташкилий жиҳатдан юксак савияда ўтди, –дейди волейбол бўйича Термиз давлат университети қизлар жамоаси мураббийи Рауф Шаймардонов. – Спортчилар учун ҳар жиҳатдан энг қулай шарт-шароитлар яратилди. Биз бу спорт турларидан ҳал қилувчи баҳсларга йўлланмани қўлга киритмаган бўлсакда, ортга ажойиб таассуротлар билан қайтаяпмиз. Энг асосийси, ёш спортчиларимизнинг тажриба ва маҳорати бир поғона ўсди. Вилоятимиз марказида уч кун давом этган баҳслар ниҳоясига етди. Фарғонага эса энг кучлилар борадиган бўлди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!