JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БАХТЛИ БОЛАЛИКНИНГ СЕҲРЛИ ОЛАМИ

БАХТЛИ БОЛАЛИКНИНГ СЕҲРЛИ ОЛАМИ

Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аксарияти болажонлар ҳамда уларнинг манфаатларига йўналтирилмоқда. Яратилган бундай қулайликлардан жажжилар ўйнаб-кулиб, билимли, зеҳнли бўлиб улғайишмоқда. Бундай шарт-шароитлар ва имкониятлар айниқса, жорий "Соғлом она ва бола йили”да янада кенгайтирилмоқда. Бу борада шаҳар халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 26-сон "Турнахон” мактабгача таълим муассасасида ибратли ишлар амалга оширилаяпти. Айни пайтда бу ерда 400 нафардан ортиқ болаларга 38 нафар тажрибали педагог ва тарбиячилар таълим-тарбия бериб келишмоқда. Муассасада жажжиларнинг қизиқишлари ҳамда ота-оналарнинг истаклари билан рақс, бадиий гимнастика, инглиз тили, рус тили тўгараклари мунтазам фаолият юритиб келмоқда. Таълим-тарбия масканида болажонларни мактабгача тайёрлаш мақсадида МФЙ вакиллари, ота-оналар ва МТМнинг педагог ходимлари ҳамкорлигида "Соғломжон – полвонжон” спорт мусобақалари, "Иқтидоржон” интеллектуал кўрик-танловлари ҳамда ўғил болалар ва қизлар учун "Ўзбегим ўғлонлари”, "Зумрадойлар давраси” танловлари ўтказилиб келинаяпти. Яқинда муассасада болажонларнинг жажжи қалбида Ватанга муҳаббат ва миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғусини янада ошириш, буюк мутафаккир аждодларимиз ҳаёти ва ижоди тўғрисидаги билимларини чуқурлаштириш, уларни соғлом ва маънавий етук қилиб мактаб таълимига тайёрлаш ҳамда оила, маҳалла ва таълим муассасаси ҳамкорлиги ишларининг савиясини ошириш мақсадида "Бахтли болаликнинг сеҳрли оламида” деб номланган очиқ эшиклар куни ўтказилди. МТМ педагог ходимлари, ШХТМФМТТЭБнинг йўриқчилари, МФЙ вакиллари ҳамда ота-оналар иштирок этган тадбирда болажонлар фаол қатнашиб, ўз билим ва маҳоратларини оширишди. Муассасада интеллектуал ўйинлар, турли тадбирлар, спорт мусобақалари доимий тарзда ташкиллаштирилиб келинаётганлиги болажонларнинг соғлом ва бақувват, билимли, юксак маънавиятли бўлиб униб-ўсишларида, уларнинг келажаги йўлида хизмат қилаяпти.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!