JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЭНГ НАМУНАЛИ МАСЛАҲАТЧИ

ЭНГ НАМУНАЛИ МАСЛАҲАТЧИ

11-05-2016 07:40 Navoiy shahri
Шаҳримиздаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳудуддаги 30 та маҳаллада ўтган саралаш босқичининг 12 нафар ғолиблари иштирок этди. Беллашувнинг биринчи шартига кўра, маслаҳатчилар ўз ҳудудида амалга ошираётган ишлари, намунали иш тажрибалари тақдимотини слайд орқали кўрсатиб беришди. Иккинчи шартда эса савол-жавоб орқали маслаҳатчиларнинг фуқаролар йиғинида ўз фаолиятини қандай олиб бориши, аҳоли билан яқин ҳамкорликда ишлаши, жамоатчилик назоратини таъминлаш ва "Оила- маҳалла-таълим муассасаси” концепцияси бўйича билим ва маҳоратлари синовдан ўтказилди. Учинчи шартда улар эркин мавзу бўйича ўз иқтидор ва қобилиятларини намойиш этишди. – Бугунги кунда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилалар тинч-тотувлиги, қизлар тарбияси ҳамда диний урф-одат ҳамда анъаналарни асраш ва давом эттиришда маслаҳатчиларнинг ўрни жуда катта бўлмоқда, – дейди "Зарафшон” маҳалласи маслаҳатчиси Гулбаҳор Раҳмонова. – Ўз навбатида бу маслаҳатчилар зиммасига жуда катта масъулият юклайди. Шу сабабли улар бугунгидек танловларда ўзаро тажриба алмашиб, доимий равишда ўз устида ишлаб, маҳорат ва билимларини ошириб боришлари замон талабидир. Мазкур беллашув энг тажрибали ва билимли маслаҳатчиларни саралаш баробарида улар учун катта тажриба мактаби ҳам бўлди десам, янглишмайман. Танловга ҳар жиҳатдан пухта тайёргарлик билан келган маслаҳатчилар бир-биридан зукко, жонкуяр, иқтидорли ва ҳозиржавоб эканлигини намойиш этиб, йиғилганлар олқишига сазовор бўлди. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир шарт бўйича энг намунали ва ўз касбининг жонкуяри бўлган маслаҳатчиларни аниқлашди. Унга кўра, "Мурувват” маҳалласи маслаҳатчиси Санобар Кандагарова 1-ўринни, "Лочин” маҳалласи маслаҳатчиси Раъно Равшанова 2-ўринни ва "Олтин водий” маҳалласи маслаҳатчиси Салима Раҳимова 3-ўринни қўлга киритди. Ғолибларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!