JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » АЖДОДЛАРИМИЗ ХОТИРАСИ ЁДГА ОЛИНДИ

АЖДОДЛАРИМИЗ ХОТИРАСИ ЁДГА ОЛИНДИ

16-05-2016 19:23 Navoiy shahri, Yangiliklar
Кексаларни ардоқлаш – халқимизга хос эзгу қадрият. Зотан, уларнинг босиб ўтган умр йўли, ҳаётий тажриба ва хулосаларидан ҳар қанча ибрат олсак арзийди. Шу боис уларни эъзозлаб яшаймиз. 9 май – Хотира ва қадрлаш куни эрта тонгдан вилоятимиз марказидаги Хотира майдонидан кексаю ёшнинг қадами аримади. Йиғилганларнинг дилларида ўтганлар хотираси ёдга олиниб, кексаларимизга ҳурмат ва эҳтиром акс этди. Хиёбонда кенг жамоатчилик – вилоят ҳокимлиги, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари Мотамсаро она ҳайкали пойини гулчамбарлар билан безаб, таъзим бажо келтирдилар. Зеро, қалби меҳр-муҳаббатга, саховат ва шафоатга тўла инсонларгина ўз тарихини, аждодларини доимо хотирлайди, ёруғ келажак йўлида меҳнат қилаётган юртдошларини қадрлайди. – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан шаҳримизнинг барча таълим муассасаларида ўтказилаётган "Уч авлод учрашувлари”нинг ёшларни Ватанга муҳаббат, кекса авлод вакилларига эҳтиром руҳида тарбиялашдаги аҳамияти катта бўлмоқда, – дейди шаҳар "Нуроний” жамғармаси раиси Раҳматулла Улуғбердиев. – Тадбирлар давомида кексаларимизнинг урушнинг мудҳиш оқибатлари ҳақидаги ҳикояларини тинглаб, буюк неъмат - тинчликнинг, мусаффо осмонимизнинг нақадар бебаҳо эканлигини ёшлар яна бир бор ўз қалбида ҳис этишди. Инсон – азиз, хотира – абадий. Айём муносабати билан шаҳримизда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож нуронийлар ҳолидан хабар олинди. Маҳалла фаоллари, ҳиммати баланд инсонлар томонидан кекса ногиронларга, имконияти чекланганларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. – Юртимизда биз – кексаларга катта эътибор берилмоқда, – дейди ҳамшаҳримиз Иброҳим бобо Исмоилов. – Кўрсатилган бу каби ҳурмат ва эъзоздан барчамизнинг дилимиз шод бўлди. Ҳозир ёшларимиз учун яратилаётган қулай имкониятлар, шарт-шароитларни, осойишта кунларимиз, бахтиёр ва фаровон турмушимизни кўриб, илоҳим юртимиз тинчлигига кўз тегмасин, дейман. Тантанали маросимдан сўнг ёши улуғ отахон ва онахонларга, фронт ортида меҳнат қилган кекса авлод вакилларига тўкин дастурхон ёзилиб, улар шаънига илиқ сўзлар айтилди. Кўрсатилаётган ғамхўрлик ва иззат-икромдан беҳад мамнун нуронийлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашиб, бугунги дориламон кунларга шукрона айтишди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!