JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » БИР ЛАҲЗА МОЗИЙГА САЙР ЭТИБ...

БИР ЛАҲЗА МОЗИЙГА САЙР ЭТИБ...

23-05-2016 21:22 Navoiy shahri, Yangiliklar
Музейлар халқимиз тарихининг кўзгуси саналади. Мустақиллик йилларида уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга, мавжуд осори-атиқаларни асраб-авайлашга, ноёб экспонатлар сонини кўпайтиришга катта эътибор қаратилди. Ҳозирги вақтда ҳудудимизда вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи, Хатирчи, Конимех, Томди ва Қизилтепа туманларидаги шундай музейлар, Сармишсой табиий-археологик мажмуа музейи қўриқхонаси, Нурота табиий-меъморий мажмуа музейи, "Қизилқумцемент” АЖ ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати қошида ташкил этилган, шу билан бирга айрим ўқув муассасаларида фаолият кўрсатаётган музейлар мавжуд. Нурота табиий-меъморий мажмуа музейи 2003 йилда ташкил этилган бўлиб, у туманнинг энг баҳаво, кўркам гўшасида жойлашган. Бу ерда 2180 та экспонатлар сақланади. Мавжуд тўққизта бўлимдаги ноёб осори-атиқалар эрамиздан олдинги ҳамда XXI асргача бўлган турли даврларга мансуб эканлиги билан ҳам қимматлидир. Бу ерда ҳар бир хонада тартиб билан қўйилган қадимий халқ амалий санъати, этнографияси намуналари, темирчилик, кандакорлик, сангтарошлик, кулолчилик, мисгарлик, қадимий либослар ансамбли ва каштачилик намуналарини, туманнинг жилвакор мармарларидан ясалган қадимий буюмларни кўриб, Нурота ўзига хос бой тарихга эга эканлигининг, у ерда ҳунармандчилик неча минг йиллар олдинги даврлардаёқ пайдо бўлганлигининг гувоҳи бўласиз. – Бу ерга ҳар куни 200 га яқин киши келади, – дейди музей директори Сайфулло Нарзуллаев. – Мажмуани ташкил этишда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хуқуқшунос Рустам Муҳамедовнинг ҳиссаси катта бўлган. Биз авлодлар аждодларимиздан мерос бу осори-атиқаларни, туманимиз тарихи, халқимиз ўтмишига оид мана бу қадимий китоблар, илмий-маърифий қўлланмаларни кўз қорачиғидек асрашимиз лозим. Кейинги йилларда музей янада бойитилиб, атрофи замонавий кўринишда таъмирланди, кўкаламзорлаштирилди. Бу ҳар бир юртдошимиз ва хорижий сайёҳларда катта эътибор, қизиқиш уйғотаётганидан мамнунмиз. – Маълумки, Нурота республикамиздаги энг қадимий тарихга эга, халқ маънавияти, анъанаю қадриятлари сайқал топган гўзал маскандир, – дейди мажмуа ходими Баҳодир Рўзиев. – Буни шу ерда жамланган экспонатлардан ҳам яққол кўришимиз мумкин. Мана бу тақа, омоч, туя қўнғироғи, сандон, чироқ, қулф каби буюмлар 18-20 асрларда уста-темирчилар томонидан ясалган ва халқимиз кундалик турмушида фойдаланишган. Момоларимиз қўл меҳнати билан яратилган, 18-19 асрлардан ёдгорлик мана бу қуроқ кўрпа, жойнамоз, сўзана, такяпўш, паранжи ва яктакларни айтмайсизми? Уларнинг ҳар бирини томоша қилиб, бир лаҳза бўлса-да, олис мозийга сайр қилгандек бўласиз. Музейни томоша қилар эканмиз, бу ерда рассом Лариса Архипованинг "Қадимги Нурота” номли асари эътиборимизни тортди. У томошабинда ҳудуд табиати, иқлими, тарихи ва одамлари ҳақидаги ёрқин ва илиқ таассуротларни уйғотади. Бир сўз билан айтганда, нурли бўстон Нуротанинг табиий-меъморий мажмуа музейи бугун ҳар томонлама бойитилиб, халқимизнинг энг яхши зиёратгоҳи, тарих зарварақларидан сўзловчи бебаҳо маскан сифатида асраб-авайланиб келинаяпти. Қувонарлиси, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан бу ерда "Мустақиллик – Нурота тимсолида” номли кўргазма бурчаги ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Ўйлаймизки, бундан юртдошларимиз билан бир қаторда хорижий давлатлардан ташриф буюраётган сайёҳлар ҳам бир олам таассуротлар олишади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!