JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

АҲОЛИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

29-06-2016 16:55 Navoiy shahri, Yangiliklar
Навоий давлат кончилик институти ҳузуридаги 2-сонли академик лицейда ўтказилган навбатдаги меҳнат ярмаркасида шаҳримиздаги 106 та корхона, ташкилот ва муассасалар 213 та бўш иш ўрни билан иштирок этди. Шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2016 йил давомида 7 та "Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозиргача 2 марта шундай ярмаркалар ташкил этилди. Навоий шаҳар ҳокимлиги ва прокуратураси ҳамкорлигида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида шаҳарда доимий яшовчи иш билан банд бўлмаган фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, хотин-қизлар ва вояга етмаганларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ярмаркада иштирок этган фуқароларнинг 64 нафари ишга йўлланма олишди. Шулардан 20 нафари хотин-қизлар, 44 нафари эса ёшлардир. Ярмаркада Навоий тиббиёт коллежи, "Бахт-текстиль” МЧЖ, Навоий "Электрокимёзаводи” қўшма корхонаси – акциядорлик жамияти, "Шамс-Навоий” фирмаси, "Тинчлик” локомотив депоси, шаҳар тиббиёт бирлашмаси, таълим муассасалари вакиллари мавжуд иш ўринлари билан фаол иштирок этишди. – Бугун мен Наркология диспансерига ишга жойлашиш учун йўлланма олдим, – дейди Навоий тиббиёт коллежи битирувчиси Моҳинур Раҳматова. – Коллежда ўрганган назарий билимларимни энди бевосита иш жараёнида амалиётда мустаҳкамлаш учун яхши имкон яратилганлигидан жуда мамнунман. 2016 йилнинг олти ойи мобайнида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига 952 нафар фуқаролар иш сўраб мурожаат этган бўлиб, шундан 668 нафари доимий ишга жойлаштирилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!