JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ЯНГИ ҚОНУНЛАР ЎРГАНИЛДИ

ЯНГИ ҚОНУНЛАР ЎРГАНИЛДИ

22-07-2016 16:56 Navoiy shahri, Yangiliklar
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази”нинг мажлислар залида "Қонун ижодкорлиги, қабул қилинган қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек, уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш масалалари” мавзуида вилоят семинари бўлиб ўтди. Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов олиб борган тадбирда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларининг ҳоким ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, депутатлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ўзини ўзи бошқариш органлари фаоллари иштирок этди. Семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ф.Усмонов сўзга чиқиб, қатнашчиларни "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан таништирди. Қонунга фармакологик ёки дори воситаларини ишлаб чиқариш, ушбу воситаларни клиник тадқиқотлардан ўтказиш бўйича алоҳида моддалар киритилганлигини қайд этди. Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни сақлаш, ташиш ва йўқ қилиш, ушбу маҳсулотларни юртимизга олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби билан боғлиқ янгиликлар жорий этилганлиги хусусида маълумотлар берилди. Бундан мақсад дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш, инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ва фармацевтика саноатида ишлаб чиқаришни ривожлантиришдир. Бугунги кунга қадар дори воситалари ва тиббий буюмлар Давлат реестрига 7228 номдаги дори воситалари, 853 номдаги тиббий буюмлар ва 1055 номдаги тиббий техника киритилган. Семинарда янги таҳрирдаги қонуннинг қабул қилиш зарурати тўғрисида атрофлича сўз юритилди. Жумладан, аввалги қонуннинг кўпгина нормалари эскирганлиги ва бугунги кун талабига тўла жавоб бермай қолганлиги, шунингдек, халқаро амалиётда қўлланиб келинаётган айрим ҳуқуқий муносабатлар ва умумэътироф этилган норма ва принциплар инобатга олинмаганлиги қайд этилди. Янги қонуннинг аввалгисидан фарқи хусусида ҳам тўлиқ маълумот берилди. Асосий тушунчалар еттитага қисқартирилганлиги, ўнта янги моддалар киритилганлиги, қолган моддалар халқаро тажрибани, соҳанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб, тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар билан тўлдирилганлиги таъкидланди. Бундан ташқари, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи М. Турдиевнинг "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонуни ҳақидаги маърузаси тингланди. Янги таҳрирдаги Божхона кодекси 12 бўлим, 59 боб ва 412 моддадан иборат. Унда божхона фаолиятига доир тушунчалар аниқ ва тушунарли тарзда баён этилган: Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди ва чегараси, божхона мақсадлари, юридик ва жисмоний шахслар, товарнинг кузатув ҳужжатлари кабиларга тўлиқ изоҳ берилган. Божхона режимлари кодексдан кенг ўрин олган. Булар – экспорт, реэкспорт, вақтинча олиб чиқиш, божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, эркин муомалага чиқариш (импорт), реимпорт, вақтинча олиб кириш, божхона ҳудудида қайта ишлаш, вақтинча сақлаш, божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, бож олинмайдиган савдо, божхона транзити, йўқ қилиш, давлат фойдасига воз кечиш кабилардир. Тадбирда бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг янгидан қабул қилинган "Парламент назорати тўғрисида”ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги ва бошқа қонунлари хусусида ҳам тушунчалар берилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!