JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » “БУНЁДКОР” – ВИЛОЯТ ҒОЛИБИ

“БУНЁДКОР” – ВИЛОЯТ ҒОЛИБИ

11-08-2016 18:07 Navoiy shahri, Yangiliklar
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат қуришда ва фуқаролик жамиятини шакллантиришда маҳалла институтининг иштироки тобора кенгайиб бормоқда. Ушбу ноёб тузилманинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Айни вақтда Навоий вилоятида фаолият кўрсатаётган 343 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказиш, миллий қадриятларни асраш ва ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш сингари эзгу ишларга бош-қош бўлиб келмоқда. Жумладан, биргина жорий йилнинг 1-ярим йиллигида улар томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маҳаллаларда 6720 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар, "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишлаб 3250 дан зиёд, "Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги доирасида 3090 га яқин, тўй-ҳашамлар ва маросимларни ихчам тарзда ўтказиш бўйича 4365 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ҳамда "Ота-оналар университетлари” томонидан 4908 га яқин машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, маҳаллаларда ўтказилаётган турли тадбирлар, спорт мусобақалари, кўрик-танловлар мазкур институтнинг нуфузини янада ошишига хизмат қилмоқда. Фуқаролар йиғинларининг ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнидаги иштирокини янада кенгайтиришда ва тизим ходимларининг фаоллигини оширишда ҳар йили ташкил этиб келинаётган "Энг намунали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари” танловининг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. "Маҳалла” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган ҳамда моҳияти ва аҳамияти йилдан-йилга тобора ортиб бораётган мазкур танлов фуқаролар йиғинлари фаолиятини такомиллаштириш, тизим фаоллари билим ва малакасини ошириш, илғор иш тажрибаларини кенг оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этаётир. Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида ўтаётган бу йилги танловнинг Навоий вилояти босқичи ҳам ўзгача руҳда "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилди. Унда туман ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган жами 10 та фуқаролар йиғинлари иштирок этди. Мазкур босқичда фуқаролар йиғинлари томонидан амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, хусусан, "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида эришилган ютуқ ва натижалар, ижобий иш тажрибалари қонунийлик, ошкоралик, адолат ва тенглик тамойиллари асосида жамоатчилик комиссиялари ҳамда йиғинларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган маслаҳат марказлари, "Ота-оналар университетлари” фаолиятини самарали ташкил этиш, "Оила-маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги доирасида амалга оширилган ишлар атрофлича ўрганилди. Иштирокчи фуқаролар йиғинлари ходимларининг иш фаолиятида учрайдиган саволларга жавоблари, дунёқараши ва ҳозиржавоблиги ҳам синовдан ўтказилди. Танлов иштирокчилари 3 та шарт бўйича ўзаро беллашди. Дастлаб замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда намойиш этилган ҳудудда амалга оширилаётган эзгу ишлари, бу борада қўлга киритган ютуқлари ва намунали иш тажрибаларини акс эттирган тақдимотлари ҳакамлар ҳайъати томонидан чуқур таҳлил қилинди. Иккинчи ва учинчи шартларда иштирокчиларнинг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятига оид билимлари, улар фаолиятида учраётган турли муаммоларнинг ечимини топиш юзасидан билим ва малакаси синовдан ўтказилди. Танлов якунида Навоий шаҳридаги "Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини биринчи ўринга муносиб деб топилди ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди. Ғолиблар диплом ва "Маҳалла” хайрия жамоат фондининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.– Маҳалламизда 5170 та аҳоли истиқомат қилади, – дейди танлов ғолиби Эркин Наврўзов. – "Ишчилар” қўрғонида жойлашган "Бунёдкор” маҳалламизда янги 3 та кўп қаватли тураржой бинолари қурилмоқда, шундан иккитаси мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилади. Юздан зиёд янги оилалар мазкур уйларга кўчиб ўтади ва маҳалламизда файзли хонадонлар сони яна ортади. Маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий қадриятларни кенг тарғиб қилиш, оила институтини мустаҳкамлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасидаги фаолиятимиз намунали деб топилганидан мамнунмиз. Бунинг учун бизни қўллаб турган шаҳар ҳокимлиги ва маҳалланинг қувонч ва ташвишларига шерик бўлган барча ҳамкор ташкилотларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Тадбир жараёнида ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид фотоальбомлар, плакат ва стендлар, ҳунармандчилик ишлари, миллий либослар кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!