<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ИСТИҚЛОЛДАН КЎРК ОЛГАН ШАҲАР

ИСТИҚЛОЛДАН КЎРК ОЛГАН ШАҲАР

25-08-2016 09:32 Navoiy shahri, Yangiliklar  
     Энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йил­лиги шодиёналари арафасида ша­ҳ­римиз ҳусну жамолига боқар, ҳам­ша­ҳарларимизнинг дил сўзларини тинглар эканман, буни яна бир бора юракдан ҳис этдим. Ҳақиқатан ҳам тарихан жуда қисқа даврда шаҳар ҳам бўйига, ҳам энига ўсди, кенгайди, чирой очди. Янгидан барпо этилган, шаҳарни Шарқнинг қадимий шаҳарлари, бутун дунёда маълуму машҳур Самарқанду Бухоро орқали ўтган Халқаро автомобиль магистрали билан туташтирувчи Навоий ҳамда Халқлар дўстлиги кўчаларининг да­вомий қисмига, кенг ва равонлигига, уларнинг ҳар икки тарафида бунёд этилган бетакрор меъморий ечимдаги салобатли тураржой бинолари, маданий-маиший объектлар ва бошқа кўплаб иншоотларга боқиб, кўзлар тўймайди. Айниқса, шаҳарнинг шарқий ҳудудида амалга оширилган бунёдкорликлар самарасидан ҳайратга тушмасликнинг иложи йўқ. Янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган Таробий кўчаси ҳамда унинг ҳар икки ёнидаги янгидан-янги меъморий лойиҳалар асосидаги, ўзида энг замонавий Ғарб ва Шарқ шаҳарсозлигининг ажойиб намуналарини мужассам этган маданий-маиший бинолар, спорт мажмуалари шаҳар аҳолисига манзур ҳолда уларнинг манфаатларига хизмат қилмоқда. Навоийни ҳақли равишда ёшлар шаҳри, дея эътироф этишади. Истиқлол йилларида бу ерда ҳар жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялаш, шу мақсадда таълим муассасалари моддий-техника базасини ҳозирги талаблар даражасида ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилди. Жумладан, Марказий Осиёда ягона Навоий давлат кончилик институтининг бутун бир замонавий шаҳарчани эслатувчи янги бинолари мажмуи нафақат қайтадан таъмирланган Ғалаба шоҳкўчасига, балки бутун шаҳарга узукка кўз қўйгандек ярашиб тушди. Шаҳарда истиқлол йилларида амалга оширилган бундай ўзгаришлар, эл-юрт кўнглидаги бунёдкорликларни санаб адоғига етиш қийин. Улар эса бирор зум ҳам тўхтамасдан давом эттирилаяпти. Бу мустақиллик байрами арафасида янада яққол кўзга ташланиб турибди. Жумладан, байрам муносабати билан 253 оилага мўлжалланган кўп қаватли уй-жойлар, вилоят хўжалик суди ва пенсия жамғармаси бинолари, янги шифо масканлари ҳамда таълим муассасалари, спорт иншоотларининг фойдаланишга топширилиши, 18-кичик туман ҳудудидаги канализация ва ичимлик суви тармоғининг, шунингдек, бошқа қатор объектларнинг ишга туширилиши тадбиркор-қурувчиларнинг навоийлик­ларга муносиб байрам совғаси бўлди. – Бундай бунёдкорликлардан фахр­лан­маслик, қувончу шодликка тўл­маслик мумкин эмас, – дейди "НМЗ” ишлаб чиқариш бир­лашмаси муҳандиси Олим Шеров. – Буларнинг барчаси юртимизда, шаҳ­римизда мустақиллик берган имкониятлар туфайлидир. Бу биз навоийлик­ларни янада яхшироқ ишлашга, янада яхшироқ яшашга руҳлантирмоқда. Бугунги кунда, қутлуғ байрам арафасида шаҳар янада кўркамликка, гўзалликка бурканган. Айниқса, кечки, минглаб чироқ­лар ёғдусидан нурафшон Навоийнинг гўзаллигини таърифлашга сўзлар ожиз. Кўча ва хиёбонлар, дам олиш мас­канларидаги электр чироқларининг ранго-ранг ёғдуси нафақат шаҳарга, балки унинг аҳолиси қалбу вужудига, ўй ва фикрларига ҳам ёруғлик улашаётгандек. Кейинги йилларда бутун шаҳар аҳолиси, хусусан болажонларнинг севимли масканига айланган марказий маданият ва истироҳат боғида бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик. – Еттинчи кичик туманда яшаймиз, уйимиз шундоқ боғнинг ёнгина­сида, – дейди ёш оила бекаси Э. Теми­рова. – Кўп­лаб ҳамшаҳарларимиз қа­тори кечки пайтлар ўғилчамиз ва қи­за­­ло­ғи­мизни олиб, оиламиз билан бу ерда сайр қилишни яхши кўрамиз. Боғ­да­ги турли-туман болалар аттракционларида ўйнаб-кулиш севимли фар­з­анд­ларимизнинг жону дили. Байрам яқинлашган сари боғ ва бутун шаҳ­римиз янада гўзал­ла­шаётганидан хурсандмиз. Ҳа, истиқлолдан янада кўркамлаш­ган, чирой очган шаҳар Ватанимиз мус­та­қил­лигининг 25 йиллиги байрамини муносиб қарши олаяпти. Буни ша­ҳарда, ша­ҳар­ликлар диллари ва тилларида ўз ифодасини топган фахру ғурур туй­ғу­лари, байрам шукуҳидан ҳам сезиш мумкин.


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!