JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ХАЛҚИМИЗ САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

ХАЛҚИМИЗ САЛОМАТЛИГИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

27-08-2016 09:41 Navoiy shahri, Yangiliklar
Айни вақтда шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли 7 та шифо мас­канларида 113 минг 281 нафар аҳолига намунали тиббий хизмат кўрсатиб келинаётир. Ушбу муассасаларда даволаш-профилактика ишларининг энг самарали усуллари қўлланилаётгани ҳамда хизмат кўрсатиш сифатининг оширилгани натижасида ижтимоий ва бош­қа касалликлар бирмунча ка­майишига эришилди. Ўтган 25 йил ичида шаҳар кўп тар­моқ­ли марказий поликлиникасининг моддий-техника базаси мус­таҳ­кам­ланиб, жар­роҳ­лик, стоматология, терапия, травматология-ортопедия, кўз касалликлари ҳамда аёллар маслаҳат хоналари зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланди.  – Бўлимимизда 14 нафар малакали шифокор фаолият кўрсатади, – дейди ша­ҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасининг жар­­­­­­­роҳ­лик бўлими мудири Шуҳ­­­­рат Раҳматов. – Даволаш-профилактика ишларини намунали олиб боришда уларнинг ҳар бирининг муносиб улуши бор. Шунингдек, доимий равишда корхона, ташкилот, маҳалла ва таълим муассасаларида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бормоқдамиз. Бу аҳолининг юқумли, хавф­ли касалликлар тўғ­ри­сидаги тушунчаларини оши­риш, тиббий маданиятини юксалтириш ва оилаларда соғ­лом турмуш тарзини тар­ғиб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Кейинги йилларда шаҳри­миздаги оилавий поликлиникалар бирин-кетин янги биноларга кўчиб ўтиб, халқимизга сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келинаётгани алоҳида эътиборга молик. Жумладан, ўтган йили шаҳримизнинг марказий ҳудудларидан бирида 4-оилавий поликлиниканинг янги биноси қад ростлаб, 150 қатновли фаолиятини бошлаган бўлса, шу йил Инвестиция дастури асосида 250 қатновга мўлжалланган 2-оилавий поликлиника биноси ҳам замонавий кўринишда бунёд этилди. Бу эса ҳам­шаҳарларимиз учун мус­тақиллик байрамига муносиб туҳфа бўлиши шубҳасиз. – Аҳоли соғлиги – миллат бойлиги, – дейди шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Карим Ботиров. – Президентимиз раҳнамолигида мус­тақиллик йилларида бу борада амалга оширилган иш­лардан ҳар бир юртдо­шимиз мамнун. Она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш, кексалар, ёлғиз қа­риялар, ҳомиладор аёллар ва ўс­мирлар саломатлиги учун қайғуриб, уларни ўз вақ­тида тиббий кўрикдан ўт­ка­зиш энг масъулиятли ва­зи­фаларимиздан биридир. Айниқса, "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури асо­сида бу борадаги ишла­ри­миз кўлами янада кенгайди. Шу кунларда 250 қатновли шаҳар кўп тармоқли марказий полик­ли­никамиз янги биносининг қу­ри­лиш ишлари ҳам жадал олиб бо­ри­лаётир. Насиб этса, янги бинога кўчиб ўтсак, халқимизга тиббий ёрдам кўрсатиш шароитлари бун­дан-да яхшиланишига эришамиз. Шаҳримиз тиббиёт масканларида жорий "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида олиб борилаётган ишлар ҳам эътирофга молик. Жумладан, болалар ва катта ёшли аҳоли орасида юқумли касалликларнинг олдини олиш мақсадида январ-июль ойларида 7018 нафар 1 ёшгача бўлган болаларга профилактик эмлаш ўтказилди. Шу билан бирга мактабгача ёшдаги 4234 нафар ва мактаб ёшидаги 5616 нафар бола дегелминтизация дастури билан қамраб олингани, 1999 нафар 1 ёшгача бўлган болалар ротовирусга, 2279 нафар бола пневмокок инфекциясига қарши эмланганлиги ҳам эртамиз эгалари бўлган фарзандларимиз саломатлигини мустаҳкамлаш йўлидаги эзгу ишлардан десак, муболаға бўлмайди. – Соғлом турмуш тарзи – саломатлик гаровидир, – дейди 4-сонли оилавий поликлиниканинг ҳам­ши­раси Ҳафиза Бўронова. – Аҳоли саломатлигини му­ҳо­фаза қилиш учун дастлаб уларнинг тиббий маданиятини, касалликлар ҳақидаги тушунчаларини оширишимиз лозим. Давр талабидан келиб чиқиб, бу борада биз – пат­ронаж ҳамширалари зиммасига катта масъулият юкланмоқда. Яқинда бўлиб ўтган "Патронаж ойлиги”да бу борадаги ишларимиз янада жадал тус олди. Ҳар куни хонадонларга чиқиб, соғлом турмуш тар­зини шакллантириш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, туғиш ёшидаги оналар, ёш болалар парвариши юзасидан аҳоли орасида кенг тушунчалар олиб бора­япмиз. Бу имкон қадар касалликларнинг олдини олишда, кекса кишилар, ҳомиладор аёлларни ўз вақтида тиббий кў­рик­дан ўтказишда жуда асқотаяпти. Бугунги кунда замонавий тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бориш, албатта, ҳар бир ходимдан чуқур билим ва малакани талаб этади. Шу боис поликлиникаларда акушер–гинеколог ва педиатр-шифокорларнинг малакасини мунтазам ошириб боришга жиддий эътибор қаратилган. Жумладан, антенатал парвариш ва шошилинч акушерлик ёрдами бўйича барча мутахассисларни доимий равишда ўқитилиши йўлга қўйилиб, айни пайтда 14 нафар умумий амалиёт шифокори ҳамда 78 нафар ўрта тиббиёт ходимлари жойларда ўқитилди. Мухтасар қилиб айтганда, шаҳримиз тиббиёт масканларида эл-юрт саломатлиги йўлида олиб борилаётган ишларнинг кўлами жуда кенг. Энг қувонарлиси, муста­қиллик нашидаси, ҳурлик эпкинидан баҳра олиб яшаётган, яратилган имкониятлардан руҳланган саломатлигимиз пос­бонлари ҳар қадам­да замон билан ҳамнафас бўлиб, илғор тиббиёт технологияларидан унумли фойдаланган ҳолда миллатимиз сиҳат-са­ло­матлиги, соғлом ва баркамол фар­зандлар бахту камоли йўлида ҳор­май-толмай меҳнат қилиб келишмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!