JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ЯНГИ БИНОДА

ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ЯНГИ БИНОДА

30-08-2016 10:03 Navoiy shahri, Yangiliklar
Навоий шаҳридаги 2-сонли оилавий поликлиника янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмасидан вакиллар иштирок этди. Тадбирни шаҳар ҳокими Н. Ахатов кириш сўзи билан очар экан, иштирокчиларни Мустақиллик байрами билан самимий табриклади ҳамда янги ва замонавий бинонинг фойдаланишга топширилиши ҳудуд аҳолиси учун ажойиб байрам туҳфаси бўлганлигини таъкидлади. – "Янгиариқ”, "Истиқлол”, "Ҳаёт” ва "Гулистон” маҳаллалари фуқароларига хизмат қиламиз, – дейди муассасанинг бош ҳамшираси Сабоҳат Ҳусанова. – 250 қатновга мўлжалланган поликлиника қисқа вақт ичида қуриб битказилганидан хурсандмиз. Хоналаримиз "Саломатлик – 3” лойиҳаси асосида замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланди. Шунингдек, энди бу ерда 8 кишилик кундузги стационар ҳам хизмат кўрсата бошлайди. Бу халқимиз учун яна бир қулайлик туғдиради. Бинони қуриш ва жиҳозлаш ишлари учун 2016 йилги Инвестиция дастури асосида 2,5 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилди. Бундан ташқари, даволаш-профилактика ишларини янада кенгайтириш, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда беморларга қулайлик яратиш мақсадида бу ерда биокимёвий таҳлил хонаси ҳам ўз фаолиятини бошлайдиган бўлди. – Истиқлол берган имкониятлар туфайли Президентимиз раҳнамолигида бизнинг ҳудудимизда ҳам мана шундай кенг ва шинам, барча қулайликларга эга оилавий поликлиника очилганидан хурсандмиз, – дейди "Ҳаёт” маҳалласи фуқароси Назира Облаева. – Эски поликлиникамизнинг хоналари тор ва шароитлар етарли эмас эди. Бу барчага ноқулайлик туғдирарди. Ҳозир тиббий кўрик, муолажа ишлари учун барча шароитлар кўнгилдагидек. Бино ён-атрофи, кириш зали, ички хоналар ёруғ, озода. Бугун мен стоматолог шифокор қабулига келганман. Бу хона ҳам замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланганини кўриб янада қувондим. Мустақиллик айёми арафасида янги шифо масканининг ишга туширилиши биз учун айни муддао бўлди. Тадбир муносабати билан поликлиниканинг барча хоналарини кўздан кечирар эканмиз, янгидан-янги тиббий асбоб-ускуналар, зарур мебель жиҳозлари, кўзларни яшнатувчи хушбўй гуллар атрофга ўзгача кўрк бағишлаб турганини кўриб, биз ҳам мамнун бўлдик. Аллақачон ишга киришиб кетган оқ либосли шифокору ҳамшираларнинг юз-кўзларида шукроналик туйғуси, истиқлол шукуҳи, янгиланиш, яшариш завқи акс этиб турарди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!