JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ЁРҚИН ТААССУРОТЛАР

03-01-2017 12:41 Navoiy shahri, Yangiliklar
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодав­лат нотижорат ташкилотлар ва Фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат Фонди томонидан "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган грант ижросини таъминлаш доирасида "Навоий-Пресс” газетаси таҳририяти томонидан ташкил этилди. Кўргазмада "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида вилоят ҳаётининг турли томонларини ўзида акс эттирган фотосуратлар намойиш қилинди. Унга ташриф буюрганлар фотосуратларда "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг ёрқин ифодасини кўрдилар. Ўқитувчилар, ўқувчилар ва бошқа ташриф буюрганларнинг суҳбатидан фотосуратлар намойиши уларда ёрқин таассурот қолдиргани маълум бўлди.– Фотосуратлар муаллифлари мавзуга ижодий ёндашган, фотосуратчилик санъатидаги ижро маҳоратини кўрсата олган, – дея фикр билдирди Навоий маданият ва санъат коллежи Театр санъати бўлими ўқитувчиси Зулфия Ҳалитова. – Аслида ижодкорларнинг маҳоратига ҳақиқий баҳони томошабинлар беради. Бугунги кўргазмада тақдим этилган асарларга эса кўргазмага келганлар юксак баҳо берди, дейиш мумкин. 3-босқич ўқувчиси Зафар Қосимов бу тадбир ёшларни баркамол ва соғлом руҳда тарбиялаш йўлидаги кичик бир қадам эканлигини айтди ва фотосуратларда шаҳар ёшларининг спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш дамлари қизиқарли тарзда акс этганини таъкидлади.– Шаҳардаги ўрта махсус таълим муассасалари ҳаётидан олинган лавҳаларда ўқувчиларнинг маънавий комилликка интилиши, ёшларни "оммавий маданият” таъсиридан сақлашга бағишланган турли тадбирлардан олинган ҳаяжонли дақиқалар кўргазмага келганларни хушнуд этади, – дейди коллеж ўқувчиси Мафтуна Нишонова. Тадбир давомида ташкилотчи­лар "Соғлом она ва бола йили” Дав­лат дастури доирасида амалга оширилган ишларнинг кўлами ҳа­қи­да ўқув­чиларга сўзлаб бердилар. Н. ИМОМОВ. Лойиҳа Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Олий Мажлиси ҳу­зу­ри­даги Нодавлат нотижорат таш­килотлар ва Фу­қа­ролик жа­миятининг бошқа инсти­тут­ларини қўллаб-қув­ват­лаш Жамоат Фонди  то­монидан молиялаштирилади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!