JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » СИФАТЛИ ХИЗМАТ-ОЛИЙ ҲИММАТ

СИФАТЛИ ХИЗМАТ-ОЛИЙ ҲИММАТ

04-01-2017 11:09 Navoiy shahri, Yangiliklar
Бугунги кунда йўловчиларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилишда йўловчи ташиш транспорти жуда катта имкониятларга эга бўлди. Аҳоли исталган манзилга темир йўл транспорти, юмшоқ ўринли энг замонавий автобуслар, миркоавтобуслар ва йўналишсиз таксиларда ҳеч бир озор чекмасдан етиб боради.
Бир вақтлар йўлга чиқишга чоғланиб, сафар тадоригини кўрган кишиларни манзилга қандай етиб олиш ташвишлантирарди. Эндиликда бундай ташвишланишга бутунлай барҳам берилди. Ҳозирги пайтда йўловчи ташиш транспорти тизимида турли мулкчилик шак­лидаги транспорт корхоналари, масъулияти чекланган жамиятлар, уюшмалар фаолият кўрсатиб келмоқда. Бизнинг уюшмамиз ана шундай жамоалардан биридир. Уюшмамиз таркибида маълум йўналишларда қатновчи микроавтобуслар ва йўналишсиз такси транспорт воситалари мавжуд. Айни пайтда 70 та "Дамас” микроавтобуси, 30 та енгил автомобиллар шаҳримиз аҳолисига хизмат кўрсатиб келяпти. Транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳар куни эрталаб уюшмага келиб, йўл варақаси олишади, машиналарини техник кўрикдан ўтказишади, ҳар бир ҳайдовчи тиббий кўрикдан ўтади. Уюшма томонидан кўрсатилаётган бундай хизмат йўловчи ташишда нохуш ҳодисалар юз беришининг олдини олади, аҳолига сифатли хизмат кўрсатилишини таъминлайди. Бу вазифаларни механик Аваз Ҳафизов, тиббий ходим Гулмира Холмуродовалар сидқидилдан бажариб келишяпти. "Нексия” автомашинаси ҳайдовчилари Муродиллар Баҳромов, Феруз Носиров, "Дамас” микроавтобуси ҳайдовчилари Шерали Исмоилов, Мирзожон Сулаймоновлардан шаҳримиз йўловчилари ҳамиша миннатдор бўлишмоқда. Зиммаларидаги масъулиятни чуқур ҳис этиб, аҳолига намунали хизмат кўрсатиб келаётган бу фидойи ҳайдовчиларни ҳамкасбларига доим намуна сифатида кўрсатиб келамиз. Бу эса уларнинг сафи тобора кенгайиб боришига омил бўлаяпти.Янги йилни Президентимиз "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номлади. Бу барчамизнинг дилимиздаги айни муддао бўлиб, зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Йўловчи ташиш транспорти тизимида халқ эҳтиёжини мунтазам ўрганиб борган ҳолда сифатли хизмат кўрсатишни таъминлашга ҳаракат қиламиз. 2016 йилнинг 20 ноябридан 20 декабригача республикамизда "Автотранспорт воситаларида йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш ойлиги”  ўтказилди. Тадбир давомида тарғибот-ташвиқот ишлари қизғин олиб борилди, агентлик томонидан тайёрланган "Ҳайдовчига эслатма” буклети, йўловчиларга мурожаат варақаси тарқатиб чиқилди. Ойлик якунига етган бўлса-да, бундан буён ҳам тадбир давомида амалга оширилган ижобий ишларни давом эттирамиз ва уни янги мазмун билан бойитиб борамиз. Халқ билан мулоқот ишларимиз ривожига қанот бағишлайди, йўловчилар манфаатларини кўзлаган ҳолда фаолиятимизни ташкил этиш ютуқларимизнинг салмоғини оширади. Янги йилда шаҳримизда фаолият олиб бораётган барча йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш уюшмалари сифатли хизмат кўрсатишга ўзларининг бор имкониятларини сафарбар этадилар.Ибод  ҒАФФОРОВ,Навоий шаҳар "Нуртранс”
уюшмаси раиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!