<a href="#"><b>JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!</b></a><p></p> <a href="#"><b>ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!</b></a><p></p>
Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қ А Р О Р И

Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Қ А Р О Р И

№ XV-76                                                                               2016 йил 30 декабрь

Навоий шаҳрининг 2017 йилги
маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27-моддаси, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
24-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари  тўғрисида”ги СҚ-122-III-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2699-сонли қарорига асосан халқ депутатлари шаҳар Кенгаши
 Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И: 
1. Навоий шаҳар маҳаллий бюджетининг 2016 йилда кутилаётган ижроси тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.
2.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2016 йил 28 декабрдаги йигирма иккинчи сессиясида вилоятнинг туман ва шаҳар ҳокимларининг қарор ва фармойишлари билан 2016 йил давомида маҳаллий бюджетга киритилган ўзгартиришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тақдимномалар тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 
ПҚ-2699-сонли қарори ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг
2016 йил 28 декабрдаги йигирма иккинчи сессияси қарори билан тасдиқланган Навоий шаҳрининг 2017 йилга мўлжалланаётган маҳаллий бюджет параметрлари қабул қилинсин.
 4. Навоий шаҳар ҳокими (Н.Ахатов):2017 йил учун шаҳар маҳаллий бюджетининг даромад ва харажатлар қисмини умумдавлат солиқларидан ҳисобланадиган меъёрларини ва айланма касса маблағларининг чегаравий миқдорларини тасдиқласин.
5. Шаҳар хокимининг ўринбосари (Ташназаров), шаҳар молия бўлими (Рўзиматов), шаҳар давлат солиқ инспекцияси (Хайруллаев) бюджет даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажарилишини таъминласин, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиш устидан қатъий назоратни ўрнатсин.
6. Навоий шаҳар маҳаллий бюджетининг 2016 йилдаги ҳисоботига кўра маҳаллий бюджетнинг даромад қисми 65.7 млрд.сўмга, харажат қисми 
73.9 млрд.сўмга ижро этилгани маъқуллансин.
7.
Шаҳар молия бўлимига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномасига асосан маҳаллий бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритилишига рухсат берилсин.
8. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга киритилсин.
9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ҳамда шаҳар молия бўлими  (Рўзиматов) зиммасига юклатилсин. 

 Кенгаш раиси                                                      Н.Ахатов  


Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.



Deputatlar Kengashi
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!