JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Хизмат самарадорлиги йўлида

Хизмат самарадорлиги йўлида

05-01-2017 10:01 Navoiy shahri, Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда "Саломатлик" лойиҳаси ҳамкорлигида амалга оширилган ишлар кўлами кенгайиб бормоқда. Лойиҳа доирасида бирламчи тизим фаолияти янада такомиллашиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ошиб, жойларда касалликлар эрта аниқланиб, уларнинг кўрсаткичи кескин камайиши кузатилаётир. Асосан шифо масканларининг моддий-техник базаси ҳамда кадрлар малакасига катта эътибор қаратилиб, тизим фаолияти янгича босқичга олиб чиқилди. Жумладан, "Саломатлик-1, 2" лойиҳалари доирасида бирламчи тиббий-санитария масканларига замонавий тиббий асбоб-ускуналар тақдим этилиши, улардаги шифокор ва ҳамшираларнинг малакаси оширилиши дастурнинг муҳим вазифаларидан бири этиб белгиланган эди. Ҳозирда буларнинг барчаси амалга оширилиб, ўзининг ижобий натижасини берди. Эндиликда "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 254,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Жумладан, 186 миллион доллар Жаҳон банки кредити, 68,5 миллион доллари эса Ўзбекистон Республикаси томонидан ажратилган.
Яратилаётган кенг кўламли имкониятлардан вилоятимиз тиббиёти ҳам баҳраманд бўлмоқда. Яқинда "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида 3 та "Nissan Urvan NV350 Ambulanse" русумли реанимобиль етказиб берилиши, умуман лойиҳа доирасида вилоятимизга 6 млд сўмдан ортиқ тиббий жиҳозлар келтирилиши фикримизнинг ёрқин далилидир. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2017 йилда республикамизда яна 213 та реанимобиль сотиб олиниши ва барча поликлиникаларга берилиши режалаштирилган. Бу халқимиз саломатлигини таъминлаш йўлида олиб борилаётган улкан ишларнинг натижаси, ҳукуматимизнинг оталарча ғамхўрлигининг ёрқин намойишидир.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
• ЭЪЛОН
ЭЪЛОН Азиз фуқаролар!   Юртимизда "Халқ давлат идораларига эмас, давлат
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!