JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Бутун олам сеники ...

05-01-2017 10:22 Navoiy shahri, Yangiliklar

Бугун ахборот асрининг энг юксак чўққиларини забт этиш палласида яшаяпмиз. Ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланишни етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган замондошларимиз ҳам қойилмақом қилиб уддалаётганликлари ҳеч кимга сир эмас. Бу ҳам тараққиётнинг бир кўриниши албатта. Интернет ёрдамида ахборот оламини, дунё ахборот майдонини забт этиш мумкин! Бир зумда БУТУН ОЛАМ СЕНИКИга айланади!
Янги йил арафасида навоийликларга вилоят марказида жойлашган "Сенсорика” интернет марказининг етти йиллиги шарафига янги бино фойдаланишга топширилди.
Уч қаватли бу кўркам ва замонавий бино банк кредитлари асосида қурилиб, фойдаланишга топширилди. Энди марказнинг аҳолига интернет хизмати кўрсатиш даражаси ошиб, хизмат турлари сони янада кўпаяди. Янгидан яратилган 4 та қўшимча иш ўринларини Навоий шаҳридаги коллежларни битирган ёш мутахассислар эгаллади. Бинога кираверишда ёзги дам олиш майдончаси замонавий дизайнда яратилганлиги билан кишининг диққатини ўзига тортади. Биринчи қаватга кирар экансиз, Сизни марказ ходимлари хушмуомалалик билан кутиб олади. Шу қаватда Wi-Fi хизматидан бемалол бир финжон қаҳва ёки ширинликлар тановул қилиб фойдаланишингиз мумкин. Қаҳвахонадаги мебелларнинг барчаси юқори дид ва дизайн асосида яратилган. Биринчи қаватда яна сизни дунёдаги энг нозик балиқлар макон топган катта аквариум ҳам бу ерда бир лаҳза бўлса-да, дунё ташвишларини унутиб, табиат қўйнига бошлаб кетгандек бўлади.
Бинонинг иккинчи қаватида бирваракайига 26 мижозга интернет хизмати кўрсатиш зали мавжуд. "Сенсорика” маркази ўз фаолиятини 2007 йилда беш ўринда бошлаган бўлса, бугунгача минглаб мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Янги бино янги мижозлар сонининг ортишига ёрдам беришига асло шак-шубҳа йўқ! Учинчи қаватдан корхона маъмурияти ва дастурчилар жой олган.
-"Сенсорика” интернет марказидан жуда кўп йиллардан буён фойдаланаман,-дея мамнуният билан ҳикоя қилади Дилбар Тошева.- Ўз ишини севадиган раҳбар бу марказнинг биринчи ютуғи бўлса, бу ерда АКТ борасидаги билимларни пухта эгаллаган ишни тез ва соз бажаришга одатланган ходимларнинг фаолият юритаётганлиги ютуқлар ва имкониятлар калитидир.
Тез кунларда бинонинг энг юқори қаватида шаҳар аҳолиси IТ мутахассислари хизматидан фойдаланиш имконига эга бўлишади.
Бугун мазкур интернет марказнинг ўз сайти бўлиб, бу сайтда Навоий шаҳри, вилоят ва ҳаттоки республикада бўлаётган янгиликлар ҳақида тезкор ахборотларни билиб олишингиз мумкин. Сайтнинг кўриниши, унда ахборот манбалари, мижозлар учун қулайликлар эътиборингизни тортмай қолмайди.
- Биз сайтимизни ҳар кун янгилаб бориш, аҳолини энг кўп янгиликлар базаси билан таништириш борасида мутахассисларимиз билан иш олиб бораяпмиз, -дейди Интернет маркази раҳбари Норбек Арзиев.- Келгуси йилда пенсия ёшга етиб, уйда ўтирган пенсионерларимизни ҳам марказимизга таклиф этиб, уларга интернетдан фойдаланишни бепул курсларда ўргатмоқчимиз. Бундан ташқари, шаҳримиздаги "Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига дастурлашни ўргатиш бўйича машғулотлар ўтказиш ниятимиз бор.
-Ўз навбатида марказимизнинг очилишида яқиндан туриб ёрдам кўрсатгани ва қўллаб-қувватлаганликлари учун вилоят ҳамда шаҳар ҳокимликлари, "Навоий шаҳарсозлик лойиҳалаш институти” МЧЖ раҳбарларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Дарҳақиқат, интернет марказидан фойдаланиб, бутун олам сеникига айланса, бутун дунёдан хабардор бўлсанг, ўзингни ҳар бир ишга қодир, билимли ва кучли сезсанг бу қандай яхши!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!