JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » "Ҳоким соати" йиғилишлари, кўплаб муаммоларнинг ечими

"Ҳоким соати" йиғилишлари, кўплаб муаммоларнинг ечими

05-01-2017 17:25 Navoiy shahri, Yangiliklar
Навоий шаҳар ҳокимлигида ўтказилган йиғилиш
____-сонли Баёни

2017 йил 4январь                                                                                                                            Навоий шаҳри

Раислик қилувчи:                                                   Н.Ахатов - Навоий шаҳар ҳокими
Таклиф этилганлар:                               Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари,шаҳар
тиббиётбирлашмаси ва оилавий поликлиникалар бош врачлари,

корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари (рўйхат бўйича)
КУН ТАРТИБИ:
1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 1 апрелдаги "Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун янги туғилган чақалоқлар ҳамда хомиладор аёлларда туғма ва бошқа патологияни барвакт аниқлаш Она ва бола скринингги давлат тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги 140-сонли қарорининг шаҳардаги ижроси тўғрисида.
2. Аҳолига юқори сифатли бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни таъминлаш, касалликларнинг олдини олиш ва фуқаролар соғлигини мухофаза қилиш бўйича диагностика ва амбулатория-профилактика муассасалари ишлари самарадорлигини тубдан ошириш буйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида.
3.Навоий шаҳридаги корхона ва муассасаларнинг хавфсизлик тизимини такомиллаштириш ҳамда уларни хавфсизлик механизмлари билан таъминлаш тўғрисида.

(Н.Ахатов, А.Саломов, А.Ташназаров, Ф.Усмонов, Н.Дўйсенов, Н.Ахатов)
Кун тартибидаги масала билан шаҳар ҳокими Н.Ахатов йиғилиш қатнашчиларини таништирди. Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н.Дуйсенов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 1 апрелдаги "Болаликдан ногиронлар туғилишининг олдини олиш учун янги туғилган чақалоқлар ҳамда хомиладор аёлларда туғма ва бошқа патологияни барвакт аниқлаш” бўйича шаҳарда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтди. Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Н.Дуйсенов ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-1652-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 9 мартдаги "Тиббиёт муассасаларининг моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 91-сонли қарорини ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини тизимли равишда яхшилашнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланган бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи муассасалари фаолиятини кучайтириш, аҳолининг тиббий маъданият, санитария ва гигиена ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича кўникмаларни тадбиқ этиш тўғрисида кенгроқ тўхталиб ўтди. Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Ф.Усмонов сўзга чиқиб, бугунги кунда жаҳонда содир бўлаётган воқеалар ҳамда турли хил оқимлар томонилан амалга оширилаётган хунрезликларга алоҳида тўхталиб ўтди. Турли мамлакатларда бўлаётган фожиали ҳалокатларнинг асосий сабабини хавфсизлик тизимига эътиборсизлик билан қаралаётгани, бунинг оқибатида мудхиш воқеалар содир бўлаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Бугун ҳар бир инсон "Ўз уйингни ўзинг асра” деган шиор билан яшаши, атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмаслиги кераклиги тушунтирилди. Шу муносабат билан шаҳримизда жойлашган корхона ва ташкилотларга "Қўриқлаш хизмати”ни, бозор ҳамда таълим муассасаларида "Metal Detektor” механизмини жорий этиш бўйича таклифлар билдирилди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан йиғилиш иштирокчиларининг билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, йиғилиш

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар бўйича шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Н.Дуйсеновнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Шаҳар ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси (М.Темирова), шаҳар тиббиёт бирлашмаси (Н.Дуйсенов)ларга:
- кун тартибидаги масалаларни танқидий муҳокама этиб бориш, хато ва камчиликка йўл қўйган масъулларга нисбатан кескин чоралар кўриш;
- қарорларнинг ижроси юзасидан қатъий назорат ўрнатиш, бажарилишини таъминлаш, мавжуд ва юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш;
- ҳомиладор аёлларнинг рўйхатини шакллантириб бориш ва уларни скрининг текширувидан ўтказишни тизимли равишда йўлга қўйиш;
- шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамда шаҳардаги оилавий поликлиникаларда таъмирталаб ҳолатга келиб қолган ҳомиладор аёллар ва чақалоқларни текширувдан ўтказиш жиҳозларини белгиланган тартибда таъмирлаш чораларини кўриш;

тиббиёт муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, тажрибали шифокор ва ҳамширалар билан таъминлаш вазифалари юклатилсин.
3. Шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи (Н.Дуйсенов) шаҳар ХТМФМТТЭБ (Рахмонова) билан биргаликда:- шаҳар мактабларидаги врач педиатрлар фаолиятини қайта кўриб чиқсин ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;- мактаблардаги ўқишга лаёқатсиз болаларнинг тиббий кўригини қайта ўтказиш;
- мактаб ёшидаги болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш комиссияси иш фаолиятини қайтадан кўриб чиқсин ҳамда комиссия фаолияти назоратга олсинлар.
4. Шаҳардаги барча корхона ва ташкилот, таълим, тиббиёт муассасалари, бозорлар раҳбарларига:- муассасаларда хавфсизлик чораларини кучайтириш, фуқароларнинг  бинога кириб-чиқишларини назоратдан олиш;- муассасаларга кириб-чиқишни назорат қилувчи ходимлари "Metal Detektor” механизмини билан таъминлаш чораларини кўриш;- муассасадаги шубҳали фуқаролар ҳамда қолдириб кетилган турли буюмлар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;- имкониятдан келиб чиққан ҳолда биноларга қўриқлаш хизмати ходимларни жалб қилиш чораларини кўрсинлар.
5. Ушбу йиғилиш баёнини ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари (Ташназаров ва Темирова) зиммаларига юклатилсин.

Йиғилишни баёнлаштирди:                                                     К.Ҳамроев

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!